» » Тинчлик ва тотувлик дини

Тинчлик ва тотувлик дини

  “Ислом” сўзинингмаъноси Аллоҳга бўйсунишваитоатнибилдириб, ўзаги  “тинч­лик”, “сулҳ” маъносидадир.

Аллоҳ таоло ислом динини ер юзига жорий қилиб, одамларга мислсиз меҳрибонлигини кўрсатди, буйруқларига бўйсунганларга тинчлик-тотувлик, осойишталик ва беҳисоб неъматларни ваъда қилди. Ер юзида юксак аҳлоқ, асосларига риоя қилишга, шайтоннинг йўлидан юрмасликка, зулм қилмасликка чақирди. Жумладан, Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

  “Эй мўминлар, тўла ҳолдаги исломга киринглар! Ва шайтоннинг измидан эргашманглар! Шубҳасиз у сизларнинг очиқ душманингиздир”. (Бақа­ра, 208), Қуръони каримда келтирилган аҳлоқ-одобга доир кўрсатмалар-меҳр-оқибат, раҳм-шафқат, камтарлик, ҳавою нафсдан воз кечиш, ўзаро ҳурмат ва тинчликдир. Мусулмонлар шу илоҳий кўрсатмаларга амал қиладилар ва ҳамиша юмшоқ феълли, раҳм-шафқатли, адолатпарвар, софдил бўладилар. Мусулмон киши ҳар бир хатти-ҳаракати учун Парвардигори олдида масъул эканига ишонади.

  Шунинг учун у адолатпарвар, шафқатли, ожиз ва муҳтожларни асраб-авайлайдиган, ҳимоя қиладиган, кимлигидан қатъий назар барча одамларга эзгулик ва яхшилик улашувчи ва доимо тинчлик ва тотувликни истовчи бўлади.

  Ислом шариатини инсонларга бекаму куст етказишда Расулуллоҳ Муҳаммад Мустафо (саллоллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳаёт фаолияти ва айтган сўзлари муҳим ўрин тутади.

  Расулуллоҳ (саллоллоҳуалайҳи васаллам) марҳаматэтадилар:

одамлар кетаётган тўғри йўлларидан то ўзлари жанжал чиқармагунларича адашиб кетмайдилар;

кимки бошқаларга раҳм-шафқат қилмаса, унга ҳам ҳеч ким раҳм-шафқат қилмайди;

кимки бировнинг ёки ўзининг оиласида можаро ва низо чиқишига сабабчи бўлса, у аҳли исломдан эмас;

ҳақиқий мўминнинг кўлидан ҳам, тилидан ҳам мўмин­лар озор топмайдилар;

кимки мусулмон мамлакатида яшовчи бошқа динга мансуб кишини ҳақорат қилса, қиёмат куни ўтдан ясалган қамчи билан урилади;

ўзини камтарин олиб юрувчи, илму ҳикмат аҳли билан аралашиб юрадиган, мискин ва бечораларга раҳм-шафқат қиладиган, ҳалол касб қилувчи, қалби пок, кўриниши ёқимли, одамлар­га ўз ёмонлигини етказмай юрадиган кишилар нақадар яхши кишилардир.

  Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, Аллоҳ таолонинг ер юзига жорий қилган охирги дини бўлмиш ислом тинчлик ва тотувлик динидир.

 

  “Хатирчи ҳаёти” газетасидан

  олинди

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 02.08.2017,   Кўрилган: 152   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.