Хатирчи тумани ташкил этилганлигининг 100 йиллиги олдидан ўтказиладиган “Хатирчи - ўтмиши қадим, келажаги нурли диёр” мавзусидаги республика илмий-амалий анжумани
Ахборот хати
Хатирчи туман ҳокимлиги, ЎзР ФА Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Навоий вилояти ҳудудий архив иши бошқармаси, Навоий давлат педагогика институти, Республика Маънавият ва маърифат маркази Навоий вилояти бўлими ва Хатирчи тумани бўлинмаси ҳамкорлигида Хатирчи тумани ташкил этилганлигининг 100 йиллиги олдидан “Хатирчи ўтмиши қадим, келажаги нурли диёр” мавзуидаги республика илмий-амалий анжумани ўтказилади.
Анжуманнинг расмий тиллари: ўзбек, рус тиллари.
Анжуманни ўтказиш жойи ва муддати: Навоий вилоят Хатирчи тумани ҳокимлиги, 2024 йил августь ойининг сўнги ўн кунлиги.
Анжуман ишининг йўналишлари:
1-шўъба: Хатирчи тумани ҳудудининг қадимги даври тарихи: археологик, этнографик ва топонимик хусусиятлари;
2-шўъба: Ўрта асрлар даври Ўзбекистон тарихида Хатирчи ҳудуди: ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаёт;
3-шўъба: Хатирчи советлар бошқаруви даврида: туманнинг ташкил топиши, маъмурий ривожланиши;
4-шўъба: Мустақиллик йилларида Хатирчи тумани ижтимоий, иқтисодий ва маданий ривожи;
5-шўъба: Хатирчи адабий муҳити: достончилик, фольклор, адабиёт, шеърият ва санъат;
6-шўъба:Янги Ўзбекистон шароитида Хатирчи тумани ривожланиш одимлари;
Иштирокчилар учун мақолалар топшириш талаблари:
Мақолалар 2024 йил 20 апрелгача қабул қилинади.
Анжуманда иштирок этишни хоҳловчилар мақолаларни қуйидаги манзил ва телеграм рақамига юборишлари сўралади:
Хатирчи тумани Мустақиллик кўчаси 34-уй
Телефон: (93) 462 43 10, Жонибек Мустафоев, Телеграм: (93) 462 43 10