СПОРТ

СПОРТ Яқинда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги Хоразм вилояти  Эркин кураш федерацияси томонидан  Урганч шаҳрида спортнинг Эркин кураш тури бўйича “S” ИҚБОЛ студияси соврини учун ўсмирлар ва қизлар ўртасида III- Республика турнири бўлиб ўтди.

Унда республиканинг вилоят ва шаҳарларидан ташриф буюрган спортчилар ўз вазн тоифаларида куч синашдилар. Тумандаги 10-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабидан 9 нафар спортчи қатнашди.

Шундан 7 нафари совриндорлар сафидан ўрин олди. Б.Бердимуродова, И.Илҳомов, З.Рашидов, А.Ибрагимов 1-ўринни, М.Хўжаназаров, Н.Ахмадов 2- ўринни ҳамда Ж.Воҳидов 3- ўринни эгаллашга мувоффақ бўлишди.

Азиз Раҳмонов ва Жавоҳир Нажмиддинов гарчи совриндорлар сафидан ўрин ололмасаларда мусобақанинг энг фаол қатнашчилари бўлишди.

Барча ғолиб спортчилар Диплом, медал ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди. 

 

"Хатирчи ҳаёти" газетасидан олинди

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 12.05.2015,   Кўрилган: 808   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.