» » Хатирчи туманига янги ҳоким тайинланди

Хатирчи туманига янги ҳоким тайинланди

Бироз олдин халқ депутатлари Хатирчи туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Ғафур Алиев вазифасидан озод этилгани ҳақида хабар бергандик.

 

Сессияда депутатлар томонидан Хатирчи туманига янги ҳоким тасдиқланди. Ушбу лавозимда Сайфиддин Низамов иш бошлади.

 

Сайфиддин Низамов 1966 йилда Навоий вилояти, Нурота туманида туғилган. Маълумоти олий, 1990 йилда Тошкент халқ хўжалиги институтини тамомлаган, мутахассислиги - иқтисодчи.

 

Тайинловга қадар у Тошкент вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётганди.

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 11.05.2021,   Ko‘rilgan: 1786   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.