БИЗНЕС ОМБУДСМАН - ТАДБИРКОР МАНФААТИ УЧУНБизнес омбудсманга давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари юзасидан тадбиркорлик субъектларининг манфаатлари юзасидан мурожаат этиш ҳуқуқи берилади
Жорий йилнинг 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг раислигида суд ҳужжатлари ижро этиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Селектор йиғилишида Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросига келиб тушаётган ижро ҳужжатлари бажарилмай қолаётганлиги ва бунинг натижасида мамлакатимизда кўплаб ижтимоий масалаларни ҳал этилишига салбий таъсир кўрсатилаётганлиги таъкидланди. Унга кўра, суд ҳужжатларини ижро этиш самарадорлигини ошириш бўйича Республика кенгаши ва ҳудудий кенгашлар ташкил этилди, бу ишчи гуруҳ таркибига Бизнес-омбудсман ва унинг ҳудудий ходимлари ҳам киритилди. Республика ва ҳудудий кенгашларнинг асосий вазифалари мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида зиддиятли ва низоли ҳолатларни келтириб чиқарадиган сабаб ва омилларни аниқлаш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш, ёрдамга муҳтож ва оғир аҳволга тушиб қолган қарздорларнинг манзилли рўйхатларини тузиб ва уларга амалий ёрдам кўрсатиш деб белгиланди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Бизнес омбудсманга давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари юзасидан тадбиркорлик субъектларининг қарзлари бўйича ижрони кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб ижро этиш тўғрисида мурожаат этиш ҳуқуқи ҳам берилди. Тадбиркорларга қарзларини бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти берилса, у ўз фаолиятини узлуксиз давом эттиради, шу билан бирга давлат олдидаги қарзларини ҳам тўлаб боради ҳамда мавжуд иш ўринларини сақлаб қолади. Авваллари тадбиркорлар томонидан давлат даромадига ундириладиган қарздорликни тўлаш муддатини кечиктириш юзасидан Бизнес-омбудсман девони кўплаб мурожаатлар қилар эдилар. Бироқ, Бизнес-омбудсманда бу каби ваколат бўлмаганлиги сабабли, тадбиркорларни қийин вазиятдан олиб чиқишда амалий ёрдам берилмасдан қолишига сабаб бўлар эди. Ҳозирда Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан бутун вилоят миқёсида давлат даромадига ундиришни назарда тутувчи ижро ҳужжатлари юзасидан ёрдамга муҳтож ва оғир аҳволга тушиб қолган тадбиркорларни аниқлаш бўйича хатлов ишлари амалга оширилмоқда. Хатлов натижасида ёрдамга муҳтож ва оғир аҳволга тушиб қолган тадбиркорларга нисбатан чиқарилган ижро ҳужжатларини бўлиб-бўлиб тўлаш ёки ижрони кечиктириш бўйича судларга илтимосномалар киритилиши таъминланади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги
Muallif:admin, Qo‘shilgan sana: 22.12.2020, Ko‘rilgan: 57 Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.
|
Машҳур мақолалар
Халқ депутатлари туман кенгаши котибияти ташкил этилди
Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг навбатдаги йигирма биринчи сессияси бўлиб ўтди.ПРЕЗИДЕНТ СОВҒАЛАРИ ТОПШИРИЛДИ
Хатирчилик болажонларга Президент совғаси тақдим этилмоқда.МАҲАЛЛА ФИДОИЙЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
Бугун туман маданият уйида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойилига асосланган янги тизимни жорий этишда фидокорона меҳнатЯНГИ ДАВР БУНЁДКОРЛАРИ
Хатирчи туманида “Бугуннинг ёшлари – янги давр бунёдкорлари” шиори остида тадбирлар бўлиб ўтмоқда.Ҳарбий ватанпарварлик ойлиги тадбирлари:
Хатирчи туманидан фотолавҳаларМақолалар архиви
Декабрь 2020 (18)Ноябрь 2020 (22)
Октябрь 2020 (30)
Сентябрь 2020 (15)
Август 2020 (11)
Июль 2020 (22)
Иш тартиби
Манзил: Ўзбекистон Республикаси, Навоий вилояти, Хатирчи тумани, Мустақиллик кўчаси, 34-уй
Почта индекси: 211000
Иш вақти: 09:00 - 18:00
Фуқаролар аризаларини қабул қилиш бўлимининг иш вақти: 09:00 - 12:00
Тушлик вақти: 13:00 - 14:00
Дам олиш куни: Шанба, Якшанба.
Алоқа рақами: (+99879) 544-40-10, 544-40-17 факс: (0436) 544-50-09
Сайтни юритиш бўйича масъул ходим: Шодманов Шавкиддин Эргашевич.
E-mail: xatirchi@nv.uz
Давлат орган сайтлари
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати портали
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ахборот хизмати
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
- Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати
- Ўзбекистон Республикаси Касаба уюшмаси
- Ўзбекистон Республикаси Олий суди
- Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари миллий базаси
- Навоий вилояти Ҳокимлиги
- Навоий шаҳар Ҳокимлиги
- Ўзбекистон Республикаси Аxборот теxнологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги