» » Профилактика инспекторларидан мантиқий фикрлаш, таҳлил қилиш, мавжуд тезкор ва криминоген вазиятга баҳо бера олиш кўникмасига эга бўлиш талаб этилади.

Профилактика инспекторларидан мантиқий фикрлаш, таҳлил қилиш, мавжуд тезкор ва криминоген вазиятга баҳо бера олиш кўникмасига эга бўлиш талаб этилади.

Профилактика инспекторларидан мантиқий фикрлаш, таҳлил қилиш, мавжуд тезкор ва криминоген вазиятга баҳо бера олиш кўникмасига эга бўлиш талаб этилади.
Профилактика инспекторларидан мантиқий фикрлаш, таҳлил қилиш, мавжуд тезкор ва криминоген вазиятга баҳо бера олиш кўникмасига эга бўлиш талаб этилади.
Профилактика инспекторларидан мантиқий фикрлаш, таҳлил қилиш, мавжуд тезкор ва криминоген вазиятга баҳо бера олиш кўникмасига эга бўлиш талаб этилади.
Профилактика инспекторларидан мантиқий фикрлаш, таҳлил қилиш, мавжуд тезкор ва криминоген вазиятга баҳо бера олиш кўникмасига эга бўлиш талаб этилади.
Профилактика инспекторларидан мантиқий фикрлаш, таҳлил қилиш, мавжуд тезкор ва криминоген вазиятга баҳо бера олиш кўникмасига эга бўлиш талаб этилади.

 

Профилактика инспекторининг фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларига ҳисобот бериш фаолияти

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонида тизимда мавжуд жиддий камчилик ва муаммолар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда салбий оқибатлари чуқур таҳлил қилинган. Жумладан, ички ишлар органлари мансабдор шахслари, профилактика инспекторларининг аҳоли билан мунтазам учрашувлар ўтказмаётганлиги ва жамоатчилик билан ҳамкорлик қилмаётганлиги сабабли аҳолининг муаммо ҳамда ташвишларидан хабардор эмаслиги тизимнинг энг асосий вазифаси ҳисобланган профилактика ишларида жиддий камчиликлар кўрсатиб ўтилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, профилактика инспекторининг фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларига ҳисобот бериш фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб берилди. Мазкур йўналишдаги фаолият бутун бошли фаолият самарадорлигини таъминлашга хизмат қилади.

Фаолиятда ҳисобот бериш тизимининг мавжудлиги мазкур фаолият устидан юқори турувчи органлар ҳамда жамоатчилик томонидан оператив назоратнинг олиб борилишини таъминлайди.

Профилактика инспекторининг фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларига ҳисобот бериш фаолияти ҳақида сўз юритганда, авваламбор, «ҳисобот», «ҳисобдорлик» тушунчаларининг луғавий маъносига тўхталиб ўтиш ўринлидир.

Ўзбек тилининг изоҳли луғатида «ҳисобот» тушунчасига «Ўз ишлари, топшириқнинг бажарилиши ва шу кабилар ҳақида тегишли масъул шахс, ташкилот кабиларга бериладиган оғзаки ёки ёзма тарздаги расмий ахборот» мазмунда изоҳ берилган.

Гарчи изоҳли луғатда ҳисобот бериш деганда, ўз ишлари, топшириқнинг бажарилиши ва шу кабилар ҳақида тегишли масъул шахс ёки ташкилот кабиларга оғзаки ёки ёзма тарздаги расмий ахборот бериш назарда тутилаётган бўлса-да, профилактика инспекторлари фаолиятида аксарият ҳолларда ёзма ҳисоботлар амалга оширилади. Оғзаки ҳисоботлар бўйича қуйида батафсилроқ тўхталамиз.

Сўнгги пайтларда, амалиётда ва норматив ҳужжатларда ҳисобот тушунчаси билан бирга ҳисобдорлик тушунчаси ҳам кенг қўлланилиб келинмоқда.

Ўзбек тилининг изоҳли луғатида «ҳисобдор» тушунчасига «ҳисобга эга, ҳисоб берувчи, ўз ишлари ҳақида бирор кимса ёки ташкилотга ҳисобот бериб турадиган» мазмунда изоҳ берилган.

Бироқ ҳисобдорлик мазмунан ҳисобдор тушунчасидан фарқланади. Ҳисобдор ихтиёрий равишда ҳам ҳисобот бериб туриши мумкинлиги назарда тутилса, ҳисобдорлик ўзида мажбурий хусусиятни мужассам этади. Яъни муайян давр мобайнида, муайян йўналишлар бўйича юқори турувчи орган ёки норматив ҳужжатларда белгиланган ташкилотларга ҳисобот бериб туриш мажбуриятига эгалигини намоён этади.

Айнан шунинг учун ҳам, Президентимиз Шавкат Мирзиёев профилактика инспекторлари фаолиятини такомиллаштириш масалаларига алоҳида эътибор бериб келмоқдалар. Хусусан, «Маҳалла жамиятимиздаги адолат тамойилларининг кўзгусига айланиши керак. Бу ер одамлар келиб фикрини, таклифини, дардини айтадиган, муаммосига ечим топадиган жой бўлиши лозим. Маҳалла раиси ва профилактика инспектори ҳудуддаги ҳар бир оиланинг аҳволидан хабардор бўлиши, ким нима билан машғул – ҳаммасини билиши даркор. Ушбу тизимда амалга оширилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад маҳаллани кечаю кундуз одамларнинг аҳволидан хабардор бўладиган масканга айлантиришдир» деган эдилар.

Кўриниб турибдики, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг профилактика инспекторларидан умиди катта. Мазкур ишончни оқлаш учун профилактика инспекторларининг ҳисобот бериш фаолиятини авваламбор соддалаштириш, қолаверса, уларнинг бугунги кун талабига жавоб берадиган профессонал ходим сифатида фаолият олиб бораётганлигини кўрсатиб турувчи маълумотларни ўзида акс эттирувчи ҳисоботларни ишлаб чиқиш ҳамда юқори турувчи ва тегишли ташкилотларга бериб бориш тизимини такомиллаштириш талаб этилади.

Бу борада, профилактика хизматларининг фаолиятини самарали ташкил этиш, авваламбор, профилактика объектлари ҳақида олинган ахборотнинг тўлиқ ва аниқлигига боғлиқ. Шунинг учун улардан биринчи навбатда ҳисобот тайёрланаётган йўналишлардаги масалалар юзасидан барча маълумотларни аниқлаш, йиғиш ва ҳар томонлама чуқур таҳлил этиш талаб қилинади.

Бу борада авваламбор, таҳлилий иш ва уни амалга ошириш усуллари ҳақида аниқ маълумотларга эга бўлиш талаб этилади.

Ички ишлар органларининг кенг кўламли фаолиятида таҳлилий ишнинг аҳамияти катта. Таҳлилий иш ҳар қандай даражадаги бошқарувни ташкил этишдан тортиб қўйилган ҳар қандай вазифаларни самарали бажариб бориш жараёнининг муҳим таркибий қисми бўлган функциядир.

Таҳлил фаолиятини ташкил этишда ҳаётимизда содир бўладиган турли ҳодисаларни ўрганиш, уларнинг содир бўлган пайтдаги ҳолатини мониторинг қилишга алоҳида эътибор қаратилади. Бу жараёнда субъект ёки объектнинг тузилиши ва аҳволини, фаолият усулини, жойлашган ўрнини, улар ҳақидаги умумий тасаввурни, стратегияси ҳамда режаларини, имкониятларини, ўзгарувчан ва таянч хусусиятларини аниқлаб олиш муҳим аҳамиятга эга.

Юқоридагилардан кўриниб турибдики, профилактика инспекторининг фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органларига ҳисобот бериш фаолияти мураккаб жараён бўлиб, бу борада профилактика инспекторларидан мантиқий фикрлаш, таҳлил қилиш, мавжуд тезкор ва криминоген вазиятга баҳо бера олиш, муаммо ва камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш юзасидан таклиф ва тавсиялар бера олиш кўникмасига эга бўлиш талаб этилади.

Хайриев Зафар Мустақим ўғли 

                                                                       Ички ишлар вазирлиги академияси

III-ўқув курси 312 гуруҳ курсанти

 

 

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 01.06.2020,   Ko‘rilgan: 155   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.