» » Президент Фармони билан бир гуруҳ хатирчилик фидойилар «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Президент Фармони билан бир гуруҳ хатирчилик фидойилар «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирланди.

Бугун бутун инсоният қатори кўп миллатли халқимиз ҳам коронавирус пандемияси оқибатида юз берган оғир синов ва қийинчиликларга қарши сабот ва матонат билан кураш олиб бормоқда.

Ушбу улкан офат, кўзга кўринмас ёвнинг мамлакатимиз ҳаётига салбий таъсирини юмшатиш, фуқаролар саломатлигини асраш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича давлатимиз ва жамиятимиз томонидан ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар самарасини бериб келмоқда.

Мана шундай мураккаб ва таҳликали вазиятда мард ва жасур, олижаноб халқимиз янада жипслашиб, ўзаро ёрдам, меҳр-оқибат, ҳамжиҳатлик ва аҳиллик каби юксак инсоний фазилатлар мужассам эканини яна бир бор амалда намоён этмоқда.

Барчага маълумки, шундай оғир бир дамда яъни, коронавирус пандемияси даврида мамлакатимизда Юртбошимиз раҳнамоликларида амалга оширилган ишларнинг салмоғини шунчаки таърифлаб бўлмайди. Буни барчамиз ҳар қадамда, ҳаётимиз ва фаолиятимиз мисолида ҳис этиб турибмиз.

Тизимли ва истиқболли, халқимиз фаровонлигига қаратилган ислоҳотларни нафақат ўзимиз, балки энг ривожланган мамлакатлар ҳам эътироф этмоқдалар.

Бу каби эзгу ва хайрли ишларнинг ташаббускори бўлган ҳурматли Юртбошимиз бизга барча соҳадаги ғайрат ва шижоатлари билан ўрнак бўлмоқдалар.

Давлатимиз томонидан ҳар бир соҳада ўзининг ҳалол ва фидокорона меҳнати билан жамоатчиликка ўрнак бўлиб келаётган ҳамюртларимиз доимо ўз меҳнатига, обрўйига яраша муносиб тақдирланиб келинган ҳамда бу каби юксак эътирофлар ҳар биримизга ўзига хос ишонч ҳамда масъулият юклайди.

Бутун дунё ҳамжамияти учун оғир ва ташвишли келган жорий йилда халқимиз ҳам жиддий синовларни қайта ва қайта бошидан кечирмоқда.

Хусусан, Коронавирус пандемияси туфайли юзага келган мураккаб ва синовли кунларда ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўйиб, мавжуд хатарларга қарши курашиш, инфекция кенг тарқалишининг олдини олиш, юртимизда санитар-эпидемиологик осойишталикни таъминлаш ишларида туманимизнинг барча соҳаларидан етук ва фидойи мутахассислар ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.

Жумладан, Сирдарё вилоятида рўй берган табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишларида жонбозлик кўрсатган юзлаб хатирчилик мард ва сахий қурувчи ҳамда тадбиркорларимизнинг меҳнатлари алоҳида таҳсинга сазовор.

Халқимизнинг оғир кунларида ҳам уларга елкадош бўлиб келаётган саховатпеша, фидойи ҳамда танти ҳамюртларимизнинг бир гуруҳи глобал пандемия ҳамда табиий офатлар оқибатларини бартараф этиш, юртдошларимизнинг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш,  юртимизда тинчлик - осойишталик, дўстлик ва тотувлик муҳитини мустаҳкамлашда фаол иштирок этаётгани, ўзларининг беғараз ҳомийлик ёрдами ҳамда эзгу ишлари билан барчага ўрнак бўлаётганликлари учун Президент Фармони билан «Меҳр-саховат» кўкрак нишони билан тақдирландилар.

Тақдирланган хатирчилик фидойилар:

1. Усмонов Фазлиддин Рўзимуродович -   Хатирчи туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи

2. Нуриддинов Фазлиддин Комилович - Хатирчи тумани санитария эпидемиологик осойишталик маркази бош врачи

3.  Отақулов Жаҳонгиржон Мирзаёр ўғли - Хатирчи тумани тиббиёт бирлашмаси координатори

4. Собиров Рахматилла Махмудович - Хатирчи туманидаги “Маҳмуд бобо Собиров” масъулияти чекланган жамияти раиси

5. Шайматов Чориқул Ибодуллаевич - Хатирчи туманидаги “Чориқул Шайматов Гавҳари” хусусий тиббиёт корхонаси бош врачи

6. Тўхтаев Абдуваит - Хатирчи тумани “Тўхта бобо” фермер хўжалиги бошлиғи

7. Маманов Учқун Тоштурдиевич - Хатирчи тумани “Хатирчи пилла” хусусий корхонаси раҳбари

8. Тиловов Искандар Умарович - Хатирчи тумани "Турди тиниқ чорбоғи" фермер хўжалиги раиси

Ушбу юксак мукофот билан тумандошларимизни муборакбод этамиз!

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 29.09.2020,   Ko‘rilgan: 193   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.