» » “Давлат тилига эътиборли бўлайлик!”

“Давлат тилига эътиборли бўлайлик!”

“Давлат тилига эътиборли бўлайлик!”
“Давлат тилига эътиборли бўлайлик!”
“Давлат тилига эътиборли бўлайлик!”
“Давлат тилига эътиборли бўлайлик!”
“Давлат тилига эътиборли бўлайлик!”
“Давлат тилига эътиборли бўлайлик!”
“Давлат тилига эътиборли бўлайлик!”
“Давлат тилига эътиборли бўлайлик!”
“Давлат тилига эътиборли бўлайлик!”
“Давлат тилига эътиборли бўлайлик!”
“Давлат тилига эътиборли бўлайлик!”
“Давлат тилига эътиборли бўлайлик!”
“Давлат тилига эътиборли бўлайлик!”

 

Хатирчи туманида Давлат тили билан боғлиқ масалалар ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўрганилди. Жумладан, туман марказида жойлашган савдо дўконлари, овқатланиш шахобчалари, бинолар пештоқидаги турли лавҳа ва реклама воситалари, ташқи ёзувлар, шу жумладан, кўргазмали ва бошқа ахборот матнларининг давлат тилида бўлишини таъминлаш, қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлаштириш ҳамда тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида ишчи гуруҳ аъзолари туман ҳокими маслаҳатчиси С.Нарзиева, туман маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Тошев, туман ҳокимлигининг ахборот хизмати Ф.Худойшукуровлар иштирокида назорат тадбирлари ўтказилди. Назорат тадбирларида тадбиркорлик субъектларига Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида” қонунининг 22-моддаси, Вазирлар Маҳкамасининг “Мамлакатда давлат тилида иш юритишни самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2020 йил 20 январдаги 34-сонли қарори талабларига мувофиқ ташқи ёзувларни давлат тилида бўлиши бўйича тавсия берилди. Шунингдек, йўл устига ва четига ноқонуний ва ўзбошимчалик билан қўйилган реклама воситалари олиб ташланди, тадбиркорларга Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 20 февралдаги “Ташқи реклама бозорини тартибга солиш тўғрисида”ги 104-сонли қарори талаблари бузилиши маъмурий жавобгарлик билан белгиланганлиги тўғрисида огоҳлантирилди. Назорат тадбирлари тумандаги 68 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ҳудудида ҳам босқичма-босқич ўтказилиши режалаштирилган.

        

 

Хатирчи туман ҳокими маслаҳатчиси С.Нарзиева

Муаллиф:admin,  Кушилган сана: 09.07.2020,   Кўрилган: 76   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.