» » Касаба уюшмалари - хотин-қизларга

Касаба уюшмалари - хотин-қизларга

Касаба уюшмалари - хотин-қизларга  Туман марказидаги Маданият саройида Навоий вилояти касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши томонидан Мустақиллигимизнинг 25 йиллиги муносабати билан “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним!” шиори остида ҳамда  2016 йил “Соғлом она ва бола йили” давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида тадбир ташкил этилди.

  Унда “Касаба уюшмалари – хотин-қизларга” акцияси доирасида тумандаги 43 нафар аёлларга электр маиший-техника жиҳозлари  ҳадя этилди.

  “Касаба уюшмалари - ёшларга” акцияси доирасида эса тумандаги касб-ҳунар коллежларининг 3 нафар иқтидорли талабаларига касаба уюшмасининг стипендияси тақдим этилди.

  Шунингдек, 3 нафар касаба уюшмаси фаолига ҳамда Кенгаш таркибидаги корхона ва ташкилотларда ишлаб, ҳозирги кунда кексалик гаштини сураётган 16 нафар меҳнат фахрийларига касаба уюшмаларининг эсдалик совғалари топширилди.

  Юртбошимиз томонидан ҳар бир йилга ўзгача ном берилиши ва шу асосда қабул қилинаётган Давлат дастурлари, авваламбор, юрт келажаги, ватан истиқболи, аҳолининг яшаш турмуш тарзини яхшилашга қаратилган.

  Муҳтарам Президентимиз томонидан 2016 йилнинг “Соғлом она ва бола йили” деб эълон қилиниши ҳам бежис эмас, албатта. Шу муносабат билан оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёллар манфаатларини ҳимоя қилиш, соғлом болани тарбиялашда уларнинг ролини ошириш, кучли, барқарор ва равнақ топаётган давлатнинг негизи сифатида оила институтини мустаҳкамлашга йўналтирилган қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий базани янада такомиллаштириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

        

Ҳ.Қўчқоров,

Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари

касаба уюшмаси туман Кенгаши раиси 

 

Касаба уюшмалари - хотин-қизларга   Касаба уюшмалари - хотин-қизларга

Касаба уюшмалари - хотин-қизларга   Касаба уюшмалари - хотин-қизларга

Касаба уюшмалари - хотин-қизларга   Касаба уюшмалари - хотин-қизларга

Касаба уюшмалари - хотин-қизларга   Касаба уюшмалари - хотин-қизларга

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 11.09.2016,   Кўрилган: 395   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.