САВОЛ-ЖАВОБ

      Савол: - Менинг иш стажим 30 йилни ташкил этади. Иш фаолиятимни 2014 йил 1 сентябрь ойида тўхтатганман. Ёшга доир пенсия тайинлашда қайси иш ҳақларим инобатга олинади.

 

     Жавоб: Пенсия фуқароларгаВазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 13 майдаги 221-сонли қарори иловасига асосан, Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартибини янада такомиллаштиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида” 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сонли қарорига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчаларнинг 86-бандида ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъий назар охирги 10 йиллик меҳнат фаолияти давомидаги ариза берувчи томонидан аризада у танлаган кетма-кет беш йиллик иш ҳақидан ҳисобланади.

Сизнинг 2004 йил 1 сентябрдан 2014 йил 1 сентябргача ишлаган иш ҳақингиздан сизнинг хоҳишингизга кўра аризангизда кўрсатилган кетма-кет беш йиллик иш ҳақидан пенсия тайинланади.

 

Саволга Хатирчи туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи 1-тоифали инспектори           Б. Қодиров жавоб берди.

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 06.10.2014,   Кўрилган: 805   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.