» » » Мажбуриятларни бажармаслик жаримага сабаб бўлади

Мажбуриятларни бажармаслик жаримага сабаб бўлади

Мажбуриятларни бажармаслик

жаримага сабаб бўлади

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш Инспекцияси туман бўлими томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида  қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланишни назорат қилиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилди.

 Хусусан, туманда фаолият юритиб келаётган ташкилотлар, корхоналар, фермер хўжаликлари томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурсларидан ва ерлардан фойдаланувчилар, яъни 50 нафар фермер хўжалик мансабдор шахсларига нисбатан сув ва ерлардан хўжасизларча, ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг тегишли бандлари билан маъмурий иш қўзғатилди.  Туман суди томонидан маъмурий жарима жазоси қўлланилиб, тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Жумладан, сунъий сув оқимлари (очиқ ва ёпиқ каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари), сув ҳавзалари ҳамда бошқа сунъий сув объектларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш ҳолатини содир этган, яъни сувдан хўжасизларча фойдаланган бир нафар фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан ҳам жарима жазоси қўлланилди.  

Бундан ташқари, фермер раҳбарлари орасида қишлоқ хўжалигига мўлжалланган сув ресурслари ва ерлардан фойдаланиш соҳасида суғориладиган майдонларни мелиоратив ҳолатини янада ёмонлашишига олиб келган ва унумдор қатламни пасайишига сабабчи бўлганлар ҳам назорат тадбири давомида аниқланди. Ана шундай қонунбузилишига сабабчи бўлган 24 нафар фермер хўжалик раҳбари ҳам белгиланган тартибда жарима тўлашди. 

Шу каби “Хатирчи Агро Пилла” масъулияти чекланган жамиятнинг “Олтинсой” массивида жойлашган ер майдонларидан 11 нафар фуқаро томонидан ўзбошимчалик билан ноқонуний эгаллаб олинган ер майдонлари аниқланди. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 60-моддаси 2-қисми билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, белгиланган жариманинг тўлиқ ундирилиши таъминланди.

Назорат тадбирлари давомида соҳага оид қонунчилик талаблари, мажбуриятлари ва унга риоя этилмаслик оқибатлари ҳақида ҳам батафсил маълумот берилмоқда.

 

Ғолиб  ХОЛМАТОВ,

“Ўзагроинспекция”нинг Хатирчи

туман бўлими инспектори 

Муаллиф:admin,  Кушилган сана: 16.05.2020,   Кўрилган: 43   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.