» » » “Алишер Навоий - умумбашарият эътироф этган улуғ шоир ва мутафаккир”

“Алишер Навоий - умумбашарият эътироф этган улуғ шоир ва мутафаккир”

“Алишер Навоий - умумбашарият эътироф этган улуғ шоир ва мутафаккир”  Хатирчи туманидаги 31-умумий ўрта таълим мактабида Алишер Навоийнинг  576 йиллигига бағишлаб танлов ва тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

  2017 йилнинг 16 январь куни Тасвирий санъат фанидан “Навоий менинг тасаввуримда” мавзусида расмлар танлови бўлиб ўтди. Танловда 10-51-6-36-31-84-умумий ўрта таълим мактаблар ўқувчилари иштирок этишди.

Ўқувчилар Алишер Навоийнинг сиймоси расмини чизишдилар.Танловда 10-сонли мактаб ўқувчиларининг чизган расмлари биринчи ва иккинчи ўринга лойиқ деб топилди, 31-сонли мактаб ўқувчиларининг чизган расмлари 3-ўринга муносиб деб топилди.

  Танловда иштирок этган ўқувчилар ва ғолиблар мактаб маъмурияти томонидан совғалар билан тақдирландилар.

Жорий йилнинг 17 январь куни Она-тили ва адабиёт фани ўқитувчиларининг “Алишер Навоий - умумбашарият эътироф этган улуғ шоир ва мутафаккир” мавзусида семинар амалиёти бўлиб ўтди.

  Ушбу семинарга Навоий Давлат Педагогика интитутининг ўқитувчиси З.Қувонов,  вилоят Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институтининг катта ўқитувчиси Н.Ғуломова,  туман Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг Она-тили ва адабиёт фани услубшуноси Н.Хушвақтова ҳамда тумандаги 88 та умумий ўрта таълим мактабларининг Она-тили ва адабиёт фани ўқитувчилари иштирок этишдилар.

  Мактабда бўлиб ўтган семинарда мактабнинг Она-тили ва адабиёт фани ўқитувчилари Д.Ахмедова, З.Мамараимова, О.Қозоқовлар очиқ дарслар ўтишдилар.

  Мактабнинг “Ораста қизлар” тўгараги аъзолари томонидан “Ҳамиша барҳаёт сиймоларимиз” мавзусида бадиий-мусиқий тадбир ўтказилди. Тадбирни мактабнинг Тарих фани ўқитувчиси Д.Ўринова ва Мусиқа фани ўқитувчиси К.Усмоновалар олиб борди.

  Тадбир қатнашчиларининг мусиқий чиқишлари барча тадбир иштирокчиларига манзур бўлди.

 

М.Эштурдиев,

31-мактабнинг маънавий-маърифий

ишлар бўйича директор ўринбосари

 

“Алишер Навоий - умумбашарият эътироф этган улуғ шоир ва мутафаккир”      “Алишер Навоий - умумбашарият эътироф этган улуғ шоир ва мутафаккир”

“Алишер Навоий - умумбашарият эътироф этган улуғ шоир ва мутафаккир”      “Алишер Навоий - умумбашарият эътироф этган улуғ шоир ва мутафаккир”

“Алишер Навоий - умумбашарият эътироф этган улуғ шоир ва мутафаккир”      “Алишер Навоий - умумбашарият эътироф этган улуғ шоир ва мутафаккир”

“Алишер Навоий - умумбашарият эътироф этган улуғ шоир ва мутафаккир”      “Алишер Навоий - умумбашарият эътироф этган улуғ шоир ва мутафаккир”

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 19.01.2017,   Кўрилган: 599   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.