МАЗМУНДОР УЧРАШУВЛАР

МАЗМУНДОР УЧРАШУВЛАР Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 25 февралдаги 29-сонли йиғилиш баёни ижросини таъминлаш мақсадида тумандаги таълим муассасаларида, шунингдек пахта теримчилари жойлашган манзилларда маданият ва санъат намояндалари, шоир, ёзувчи ва ёш олимлар иштирокида “Ким эдигу ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мазусида тарғибот тадбирлари ташкил этилди.

   Тадбирлар тумандаги 7,18,19,25,34,35,65,78,88-сонли умумтаълим мактабларида, Тиббиёт, Хизмат кўрсатиш ва сервис, Уй-жой коммунал хўжалик, Қишлоқ хўжалик, Педагогика ва хизмат кўрсатиш, Агросервис, Енгил саноат, Зарафшон қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежларида ҳамда теримчи ҳашарчилар жойлашган манзилларда ташкил этилди.

   Мазкур тадбирларда Ўзбекистон халқ артисти Р.Адашев, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг аъзолари М.Тўлаганова, М.Абдусаматова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист М.Тўхтаева, кино ва театр актёрларидан С.Лутфуллаев, У.Норбоева, Т.Муродов, эстрада хонандаларидан Ф.Каримова, А.Қурбонов, Ф.Раимов, ҳамда “Давр” ва “Дизайн” гуруҳлари, шоир К.Худоёров, вилоят Ёзувчилар уюшмаси раҳбари Б.Садриддинов, вилоят Матбуот ва ахборот бошқармасининг бошлиғи Ж.Умирзоқовлар иштирок этиб, мустақиллик йилларида қўлга киритилган ютуқлар, зафарлар ҳақида маълумотлар, таҳлиллар, таққослашлар асосида жонли суҳбат қуришди. Бу ютуқларнинг бошида марҳум Ўзбекистон Республикасининг биринчи Президенти И.Каримов турганлигини алоҳида таъкидлашди.

   Шу аснода “Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” деган саволга жавоб топишди.

Ўз  навбатида ёшлар ҳам “Эртанги кун бизники, марра бизники!”  деган саволга жавоб беришди.

   Учрашувлар давомида савол-жавоблар бўлганлиги, унинг иштирокчилари томонидан ҳам қўшиқлар ижро этилиб, шеърлар айтилганлиги, шўх  қўшиқларга ўйинга тушилганлиги уларнинг янада мароқли ва сермазмун бўлишига хизмат қилди.

 

А.Муқимов,

туман Маънавият тарғибот

бўлими раҳбари

 

МАЗМУНДОР УЧРАШУВЛАР    МАЗМУНДОР УЧРАШУВЛАР 

МАЗМУНДОР УЧРАШУВЛАР

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 30.09.2016,   Кўрилган: 471   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.