Асрга тенгдош кексалар

Асрга тенгдош  кексаларЯқинда туманимизда “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида “Қизил ярим ой” жамияти туман бўлимининг ташаббуси  билан Хўжақўрғон ва Миёнқол МФЙларидаги кекса отахон ва онахонлардан 80 нафари “Шаршара” тўйхонасига таклиф этилиб, “Аср билан юзма-юз” номли маънавий ва маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда вилоят Хотин-қизлар қўмитаси котибият мудири Г.Аслонова ва “Қизил ярим ой” жамияти вилоят бўлими раиси  М.Бахриева иштирок этдилар.

Тадбир туман Хотин-қизлар қўмитаси, “Қизил ярим ой” жамияти туман бўлими, “Соғлом авлод учун” жамғармаси туман таянч пункти, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси, туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий  муҳофаза қилиш маркази, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши, туман Тиббиёт бирлашмаси, “Нуроний” жамғармаси туман бўлими, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими, Қорача ҚФЙ, Хўжақўрғон ва Миёнқол МФЙлари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Кекса отахонимиз, бир неча йил ўқитувчилик қилиб, бугунги кунда неваралар қуршовида нафақа гаштини сураётган Р.Деҳқонов сўзга чиқиб, юртбошимизга, вилоят ва туман раҳбарларига, қолаверса тадбир ташкилотчиларига барча иштирокчилар номидан ўз миннатдорликларини билдирди.

 Шундан сўнг 100 ёшга яқинлашиб қолган 6 нафар кекса отахон ва онахонларга ҳомийларнинг совғалари топширилди.

Хўжақўрҳон МФЙда яшовчи 1941-1945 йиллардаги уруш қатнашчиси 95 ёшлик Ёрқул бобо Мустафоев, шу маҳаллада яшовчи 84 ёшлик фронт ортида хизмат қилган Рўқия момо Қиличева, Миёнқол МФЙда яшовчи 94 ёшлик Мопар момо Жалиловаларнинг ахволидан ҳабар олинди ва ҳомий ташкилотларнинг ҳамда “Махалла” жамоат фондининг эсдалик совғалари топширилди.

 

“Хатирчи ҳаёти” газетасидан олинди

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 28.04.2015,   Кўрилган: 959   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.