ЮКСАК ЭҲТИРОМ НАМУНАСИ

ЮКСАК ЭҲТИРОМ НАМУНАСИҲар йили февраль ойида икки буюк аллома - Алишер Навоийнинг  ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд кунларини муносиб кутиб олиш мактабимиз ўқитувчи ва ўқувчилари учун анъанага айланган.

Мактабимизда рус тили фани ўқитувчилари  7- синф ўқувчилари билан биргаликда  “Одоб - кишининг зийнати”, деб номланган бадиий, мусиқий, драмалаштирилган саҳна  кўринишидаги тадбир ташкил этишди.

Унда Навоий бобомизнинг “Ҳикматлар хазинасидан” номли китобидан олинган тўртликлар, ўзида 5 девонни жамлаган “Хамса” асаридан олинган кўринишларни жуда таъсирли қилиб кўрсатиб беришди ҳамда шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёт ва ижод йўли тўғрисида гапириб, шеър, рубоий ва ғазалларидан намуналар ўқишди. Мусиқали чиқишлар барчани хурсанд қилди.

Тадбирни мактабимиз директори Аҳмад Раҳматов очиб берди ва тадбир сўнгида  рус тили фани ўқитувчиларига ва тадбирда фаол иштирок этган С.Июпова, М.Салоҳиддинова, Д.Ғайбуллаева, Ф.Бобоқулов, С.Яҳёева, А.Қулматов, Н.Латипов каби ўқувчиларга мактаб жамоаси номидан миннатдорлик билдириб, “Мақтов ёрлиқ”лари топширди.

 

Гўзал Юсупова,

7- мактабнинг рус тили фани ўқитувчиси

 

Тадбир  фотолавҳалари

 

ЮКСАК ЭҲТИРОМ НАМУНАСИ
ЮКСАК ЭҲТИРОМ НАМУНАСИ
ЮКСАК ЭҲТИРОМ НАМУНАСИ
ЮКСАК ЭҲТИРОМ НАМУНАСИ
ЮКСАК ЭҲТИРОМ НАМУНАСИ
ЮКСАК ЭҲТИРОМ НАМУНАСИ
ЮКСАК ЭҲТИРОМ НАМУНАСИ
ЮКСАК ЭҲТИРОМ НАМУНАСИ

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 10.02.2015,   Кўрилган: 654   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.