Маънавиятимиз хазинаси

Буюк мутафаккир шоир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий таваллудининг 574 йиллигини туманда юқори савияда нишонлаш юзасидан жойларда бир қатор ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, 2015 йил 5 февраль куни Хатирчи Хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежида туман Маданият ва спорт ишлари бўлими, туман Маънавият тарғибот бўлими, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши ҳамда таълим муассасаси ўқувчилари ҳамкорлигида  “Алишер Навоий ижоди - миллий маънавиятимиз хазинаси” мавзусида тадбир ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Алишер Навоий бобомиз ўз даврининг буюк шоири ва мутафаккири сифатида фақат илмий-бадиий ижоди билангина эмас, балки давлат арбоби сифатида, ўзининг ижтимоий-сиёсий фаолияти, ҳуқуқий қарашлари орқали ҳам машҳур бўлганлигини, унинг бой ва серқирра илмий-адабий меросида даврнинг долзарб ижтимоий-сиёсий масалалари ўз ифодасини топганлигини таъкидлашди.

 

 Тадбир фотолавҳалари

 

 

 Маънавиятимиз хазинаси
Маънавиятимиз хазинаси
Маънавиятимиз хазинаси
Маънавиятимиз хазинаси
Маънавиятимиз хазинаси
Маънавиятимиз хазинаси
Маънавиятимиз хазинаси
Маънавиятимиз хазинаси
Маънавиятимиз хазинаси
Маънавиятимиз хазинаси
Маънавиятимиз хазинаси
Маънавиятимиз хазинаси

 

 

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 07.02.2015,   Кўрилган: 749   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.