Сайлов - 2014

Демократия кўзгуси

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришганидан сўнг, ҳамма соҳада бўлгани каби сайлов қонунчилиги соҳасида ҳам жуда катта ўзгаришлар амалга оширилди. Ҳозирги кунда мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига, халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар кенгашларига, маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларига сайловлар ўтказилиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига кўра: “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгашига, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов тегишинча уларнинг конституциявий ваколат муддати тугайдиган йилда - декабрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилади”, деб белгиланган. Ушбу конституциявий асосга кўра, шу йил 21 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий мажлисига, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайловлар бўлиб ўтади.

Сайлов - ўз мазмунига кўра бирон бир органни овоз бериш йўли билан  шакллантириш, мансабдор шахсни сайлаш демакдир. Сайлов тушунчаси кўпроқ давлат органлари ва маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органларининг депутатлари, мансабдор шахсларни сайлашга нисбатан қўлланилади.

Демократия - юнонча сўздан олинган бўлиб, “халқ ҳокимияти” деган маънони билдиради. Демократияда ҳокимиятни халқ овоз берган давлат бошлиғи, қонун чиқарувчи орган бошқаради, яъни демократияда ҳокимиятни халқ сайлаган вакиллар бошқаради.

Шунинг учун сайловлар - демократия кўзгуси деб аталади. Чунки, халқ сайловда ўзи танлаган номзодни сайлайди.

 

Ўткир ОЧИЛОВ,

Хатирчи Хизмат кўрсатиш ва сервис

 касб-ҳунар коллежининг ҳуқуқ фани ўқитувчиси

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 01.12.2014,   Кўрилган: 638   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.