» » » КУН ТАРТИБИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР

КУН ТАРТИБИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР

 

Халқ депутатлари Хатирчи туман Кенгашининг ўн бешинчи сессияси бўлиб ўтди. Унда туман, вилоят Кенгаши депутатлари ҳамда корхона ва ташкилотлари раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Сессия Хатирчи туманини йил якунига ва келгуси йилнинг биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг яхши баҳо кўрсаткичларига олиб чиқишга қаратилган амалий чора-тадбирлар дастури – Йўл харитаси тақдимоти билан бошланди. Масала юзасидан туман сектор раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

Кун тартибидаги иккинчи масала Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар таҳлилига бағишланди. Ахборот берувчи О.Очилов томонидан туманда амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги, муаммолар таҳлили депутатлар эътиборига ҳавола этилди.

Навбатдаги масала юзасидан туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директор ўринбосари А.Бахриддиновнинг ҳисоботи тингланди. Аҳолини доимий иш билан банд қилишда мавжуд муаммоларни ҳал этиш учун депутатлар томонидан аниқ таклифлар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигида 2020 йил 8 август куни “Маҳалла ва оила масалалари билан ишлашда мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этишда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги раҳбариятининг шахсий жавобгарлиги ва масъулиятини ошириш тўғрисида” ўтказилган йиғилиш баёнининг тумандаги ижроси тўғрисида туман ҳокими ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи З.Маматованинг ҳисоботи тингланди.

Сессия якунида кун тартибидаги масалалар бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди. Масъулларга ижро учун аниқ топшириқлар берилди.

КУН ТАРТИБИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР
КУН ТАРТИБИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР
КУН ТАРТИБИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР
КУН ТАРТИБИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР
КУН ТАРТИБИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР
КУН ТАРТИБИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР
КУН ТАРТИБИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР
КУН ТАРТИБИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР
КУН ТАРТИБИДА ДОЛЗАРБ МАСАЛАЛАР

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 08.10.2020,   Ko‘rilgan: 142   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.