» » Хатирчи туман кичик саноат зонаси

Хатирчи туман кичик саноат зонаси

Хатирчи туман кичик саноат зонаси

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июндаги “Навоий” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини кенгайтириш ва Навоий вилоятида  кичик саноат зоналарини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида ги ПҚ-3774-сонли қарори билан Навоий вилоятининг Хатирчи туманида барча муҳандислик коммуникация тармоқлари билан узлуксиз таъминланган (Электр энергияси,табиий газ, сув таъминоти, йўлинфратузилмаси) кичик саноат зонаси ташкил этилган.

Ушбу кичик саноат зоналаридаги жами 35,0 гектар ер майдонига тадбиркорлик субеъктларини жойлаштириш учун  ҳар бири 20-30 сотих бўлган жами 68 та лотларга  ажратилган.

Хатирчи туман кичик саноат зонасининг инфратузилма объектларини қуриш учун жами 32,0 млрд сўмлик маблағ талаб этилади. Шундан; Электр энергия таъминоти учун 21,5 млрд  сўм,  йўл инфратузилмаси учун 8,5 млрд сўм, ичимлик  сув таъминоти учун 1,4 млрд сўм ва газ таъминоти учун 0,5 млрд сўмни ташкил этади. 

 Бугунги кунда тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган тадбиркорлар учун ҳар бирининг майдони 0.20-0,30 га бўлган 39 та бўш турган лотлар мавжуд (шундан озиқ-овқат йўналишида 17 та, қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда 7 та, ноозиқовқат соҳасида 4 та, енгил саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришда 11 та).

Ушбу бўш турган лотларга тадбиркорлик субъектлари лойиҳаларини жойлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 134-сонли қарори билан Кичик саноат зоналари тўғрисидаги низом талабларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ушбу низомга асосан кичик саноат зоналарига тадбиркорлик субъектларининг экспортбоп ва импорт ўрнини босувчи маҳсулот ишлаб чиқаришга йўналтирилган лойиҳалари танлов асосида жойлаштирилади.

Танловда иштирок этиш учун Навоий вилоят кичик саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциясига 2 нусхада  танлов таклифлари тақдим этилади.

Танлов таклифларида қуйидаги ҳужжатлар  бўлиши лозим:

 Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома нусхаси;

 2 нусхада: Муҳрланган конвертга солинган бизнес-режа, инвесторнинг охирги уч йил давомида молиявий хўжалик фаолияти тўғрисида  маълумотлар:

Юридик шахсни ташкил этиш ёки таъсисчилари, соҳадаги тажрибаси, инвестиция мажбуриятларининг таклиф этилаётган суммаси, молиялаштиришнинг аниқ манбалари;

инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларнинг тури, муддати ва уларни бажариш шартлари;

яратиладиган иш ўринларининг сони ва меҳнат ресурсларини жалб этиш манбалари;

ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун талаб этиладиган хом-ашё ресурсларининг манбалари, фойдаланиш имкониятлари мавжудлиги;

ишлаб чиқариш мўлжалланаётган маҳсулот(лар) номи, тур(лар)и ва ҳажми, жумладан экспорт ҳажми; зарур ер майдонинг тахминий ҳажми. Кредит  учун режалаштирган гаров таъминоти.

лойиҳани амалга ошириш графиги ва ишлаб чиқаришни бошлаш муддати;-1 йил. 6ой

инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун талаб қилинадиган электр энергияси, газ, сув ва бошқа турдаги коммунал хизматларга бўлган эҳтиёж;

маҳсулот реализацияси учун мўлжалланган бозорнинг эгалланганлиги, аниқ харидор ёки мижозларнинг мавжудлиги, экспорт ҳажми тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса).

Танлов таклифларини қабул қилиш жойи ва вақти: шанба, якшанба кунларидан ташқари ҳар куни, соат 9-00 дан -18-00 гача.“Навоий вилоят кичик саноат зоналари фаолиятини бошқариш бўйича ягона дирекцияси”. Манзили: Навоий шаҳар С.Айний  кўчаси- 27-уй. Иш.тел-220-61-48, 220-61-53,  (уяли тел: - 91-330-46-00, 97-795-13-93),

Энг истиқболли лойиҳалар  кичик  саноат  зоналари  ҳудудига Навоий вилоят эркин  иқтисодий зонаси ва   кичик  саноат  зоналари   маъмурий   кенгашининг ўтказган  танлов  натижалари  бўйича  қабул  қилинган  қарорига  асосан  жойлаштирилади.

Кичик саноат зонасига жойлаштириш мумкин бўлган Республикамизга четдан келтирилаётган 870 турдаги махсулотлар рўйхатини  олиш учун ва Сизни қизиқтирган бошқа  саволлар юзасидан Навоий вилояти Иқтисодиёт ва саноат бош  бошқармасининг тел: 223-95-62, “Навоий вилоят кичик саноат зоналари фаолиятини бошқариш бўйича ягона дирекцияси”нинг 220-61-48, 220-61-53,  91-330-46-00, 97-795-13-93 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 15.10.2020,   Ko‘rilgan: 34   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.