Ishonch telefoni: +998 79 544-40-10
Devonxona: +998 79 544-40-10

Вид

A
A
A

Размер шрифта

A-
A+

ХАТИРЧИДА «ХОТИРА ХИЁБОНИ» ОЧИЛДИ

ХАТИРЧИДА «ХОТИРА ХИЁБОНИ» ОЧИЛДИ

Бугун, 9 май —Хотира ва қадрлаш куни байрамида туман марказида Мотамсаро она ҳайкали, иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган аскарлар ҳамда туман ижтимоий иқтисодий ривожланишида ўзининг муносиб ҳиссаларини қўшган хатирчилик инсонларни номлари битилган хотира китобини ўз ичига олган “Хотира хиёбони” мажмуаси ва ўлкашунослик Музейининг очилишига бағишланган тадбир ўтказилди.

 

Вилоят ва туман ҳокимлиги маблағлари ҳисобига ишга туширилган мажмуада Қўқонлик уста ҳунармандлар томонидан шарқона меъморчилик анъаналари услубидаги кўркам айвон ва хотира китоби ўрин олган айвон саҳни ўзига хос миллий услубда бунёд этилди.

 

Мажмуанинг очилишига бағишланган маросимда Навоий вилояти ҳокими Н.Турсунов, меҳнат фахрийлари, вилоят ҳамда туман ҳокимлиги ва жамоатчилик вакиллари “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйиб, уруш қурбонлари хотирасига ҳурмат бажо келтирдилар.

Шундан сўнг, “Афрўз” тантаналар масканида нуронийлар, меҳнат фахрийлари учун байрам дастурхони ёзилди. Унда туман ҳокими У.Адизов ўтганларни хотирасини ёд этиб, ушбу мажмуани бунёд этилишида ўзининг фидокорона меҳнатлари билан беминнат ҳисса қўшган Зеҳниддин Ғойипов раҳбарлигидаги “Ғолиб Жавоҳир” қурилиш-монтаж корхонаси қурувчиларига, ободонлаштириш бошқармаси ходимларига, барча корхона ва ташкилотлар раҳбарларига миннатдорлик билдирди ва уларга эсдалик совғаларни топширди.

ФОТО БАНК 

Bizning telegram kanalimizga obuna bo'ling!