Беларус Республикасининг малакали шифокорлари Хатирчида!
Беларус Республикасининг малакали шифокорларидан иборат делегация Хатирчи туманига келди.
Витeбск вилояти ижроия қўмитасининг соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Какойченко Андрей Александрович бошчилигидаги делегацияни Хатирчи тумани ҳокими Умиджон Адизов кутиб олди.
Дастлаб делегация аъзолари тумандаги “Ўлкашунослик музейи”, “Хотира хиёбони”да бўлиб, туманимиз тарихи ва маданияти ҳақида қисқача маълумотларга эга бўлишди.
Шундан сўнг, делегация аъзолари туман тиббиёт бирлашмасида беморларга яратилган шароитлар билан яқиндан танишди ва туманимиз шифокорлари иштирокида учрашув ўтказилди. Учрашув давомида тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Ф.Усмонов соғлиқни сақлаш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса тиббиёт моддий-техник имкониятларини ривожлантириш борасидаги хайрли ишлар ҳақида маълумот берди. Шунингдек, келгусида ҳамкорликда ишлаш бўйича келишиб олинди.