Ishonch telefoni: +998 79 544-40-10
Devonxona: +998 79 544-40-10

Вид

A
A
A

Размер шрифта

A-
A+

Мулк ҳуқуқи даҳлсизлиги таъминланди

Мулк ҳуқуқи даҳлсизлиги таъминланди

Даъвогар М.Н судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, унда Хатирчи тумани “Ангидон” МФЙда оила аъзолари билан бирга яшаб келгани, “Ангидон” МФЙ Хатирчи туман ҳокимлигининг тегишли қарорига асосан “Ангидон” МФЙ ҳудудидан 1300.0 кв.метр ер майдони, 2500 кв.метр майдонидан  А Литерли 3-хонали умумий майдони 90,48 кв.м, шундан яшаш майдони 67,47 кв.м уй-жой унга мерос қилиб қолдирилгани, шу уй жойда ҳозирги кунда жавобгарлар Ш.О, М.Ў, Ҳ.О, Ў.Б, М.М, О.Р ноқонуний равишда яшаб, уйни бўшатиб бермасдан келгани билдириб, жавобгарларни ўзига тегишли бўлган уй жой (чўпон уйи)дан бошқа турар жой бермаган ҳолда кўчиришни сўраган.

Шунингдек даъвогарлар М.Н ва А.Н судга қўшимча даъво ариза бериб, аризасида Хатирчи туман “Ангидон” МФЙда жойлашган уй жой (чўпон уйи) га киритиб қўйишни сўраган.

2024 йил 28 июнь куни фуқаролик ишлари бўйича Хатирчи туман судининг очиқ суд мажлисида мазкур фуқаролик иши кўриб чиқлди.

Суд ишда иштирок этган тарафларнинг тушунтиришларини эшитиб, иш ҳужжатларини атрофлича ўрганиб чиқиб, даъвогарнинг даъвоси қуйидаги асосларга кўра қаноатлантирилиши лозим деган хулосага келди:

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 66-моддасига кўра мулкдор ўзига тегишли бўлган мол-мулкка ўз хоҳишича эгалик қилади, ундан фойдаланади ва уни тасарруф этади. Мол-мулкдан фойдаланиш атроф-муҳитга зарар етказмаслиги, бошқа шахсларнинг, жамият ва давлатнинг ҳуқуқларини ҳамда қонуний манфаатларини бузмаслиги керак.

Иш ҳужжатларида мавжуд маълумотлардан аниқланишича, тарафлар ўртасида низоли бўлиб турган Хатирчи туман “Ангидон” маҳалласида жойлашган уй жой (чўпон уйи)га туман ҳокимлигининг тегишли  қарорига асосан М.Ннинг номига эгалик ҳуқуқи берилган.

Туман ҳокимининг қарори бўйича “Ангидон” маҳалласи худудида жойлашган А литерли  3-хонали умумий фойдали майдони 90,48 к.метр, шундан яшаш майдони 67,47 кв.м бўлган уй жойни 1300,0 кв. метр ҳажмдаги лалми ер жойига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш, 2500,0 кв метр ҳажмдаги лалми ер жойга вақтинча фойдаланиш ҳуқуқи берилган.

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 182-моддасига кўра мулк ҳуқуқининг вужудга келиш асослари қуйидагилардан иборат: меҳнат фаолияти; мол-мулкдан фойдаланиш соҳасидаги тадбиркорлик ва бошқа хўжалик фаолияти, шу жумладан мол-мулкни яратиш, кўпайтириш, битимлар асосида қўлга киритиш; давлат мол-мулкини хусусийлаштириш; мерос қилиб олиш; эгалик қилиш ҳуқуқини вужудга келтирувчи муддат; қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа асослар.

Туман ҳокимининг шу қарори 2012 йил 03 январь кунида туман кадастр хизмати томонидан рўйхатдан ўтказилган, мавжуд ҳужжатлар бўйича уй жой кадастр рақами 21:07:09:01:19:0006 берилган, низоли уй жой мулк ҳуқуқи асосида М.Нга тегишли бўлиб ҳисобланади.

Навоий вилоят ҳокимининг 02.10.2020 йилдаги Q-131- сонли, Хатирчи туман ҳокимининг 20.10.2020 йилдаги Q-1577- сонли қарорларига асосан тумандаги 53700 гектар ер майдонлари “Хатирчи чорвалари кластери” МЧЖ тасарруфига ўтказилган.

Даъвогар М.Нурмаматовга тегишли бўлган “Аждодимнинг учқур тулпорлари” йилқичилик фермер хўжалиги 2020 йил 20 ноябрдан 2024 йил декабрь ойигача “Хатирчи чорвалари кластери” МЧЖ билан “Ангидон” МФЙ худудидаги 655, 656, 678-контурлардан жами 500 гектар ер майдонини ижарага олиш бўйича шартнома имзоланган.

Тарафлар ўртасида низоли бўлиб турган уй жой (чўпон уйи)ҳам “Аждодимнинг учқур тулпорлари” йилқичилик фермер хўжалигига ажратилган ер майдонида жойлашган.

Иш ҳужжатларида мавжуд 13.03.2024 йилда “Ангидон” МФЙ вакиллари томонидан имзоланган далолатномада, шунингдек 20.06.2024 йилдаги “Ангидон” МФЙ раиси ва “Хатирчи чорвалари кластери” МЧЖ директори томонидан имзоланган маълумотномада даъвогар М.Нурмаматовга тегишли бўлган “Ангидон” МФЙда жойлашган уй жой (чўпон уйи)да фуқаролар Ш., М.Ўринов, Ҳ.Очилов, Ў.Бозоров, М.Мизомов, О.Рахмоновлар яшаётгани маълум бўлгани кўрсатилган.  

Давлат кадастрлари палатасининг Навоий вилояти бошқармаси Хатирчи туман филиалининг 23.02.2024 йилдаги 01-15/344-сонли хатидан маълум бўлишича Хатирчи туман “Ангидон” МФЙда жойлашган турар жой (чўпон уйи) Хатирчи туман ҳокимининг 2011 йил 23 декабрдаги Q-1315-сонли қарори билан фуқаро Н М номига А литерли 3 хонали умумий фойдали майдони 90.48 кв.метр, шундан яшаш майдони 67.47 кв.метр уй жой ҳамда 1300.0 кв.метр ҳажмдаги ер майдони мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилгани ҳамда 2023 йил                  28 апрелдаги №-1712251/R-А3787391-сон билан кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилгани маълум қилинган.    

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 164-моддасига кўра мулк ҳуқуқи шахснинг ўзига қарашли мол-мулкка ўз хоҳиши билан ва ўз манфаатларини кўзлаб эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш, шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишни бартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан иборатдир. Мулк ҳуқуқи муддатсиздир.

Шу кодекснинг 231-моддасига кўра мулкдор ўз ҳуқуқларининг ҳар қандай бузилишини, гарчи бу бузиш эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаса ҳам, бартараф этишни талаб қилиши мумкин (негатор даъво).

Судда аниқланган ҳолатларга кўра жавобгарлар низоли бўлган уй жойга кириб олиб, ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатларсиз уй жойдан фойдаланиб, шу худудда чорва молларини боқиб, даъвогарларни уй жойга киришга, ўз мулкидан фойдаланишга қаршилик кўрсатиб келган, шу сабабли даъвогарлар уларни ўзига тегишли бўлган уй жойдан чиқаришни ва ўзларини уй жойга киритишни сўраб судга даъво аризаси беришга мажбур бўлган.  

Ўзбекистон Республикаси Уй-жой кодексининг 61-моддаси 3-қисмига кўра, вақтинча яшовчилар улар билан келишилган яшаб туриш муддати ўтганидан кейин, агарда бундай муддат келишилмаган бўлса, ижарага олувчи, унинг оила аъзоси ёки у билан доимий яшаётган фуқаро томонидан тегишли талаб қўйилган кундан эътиборан кўпи билан етти кун ичида турар жойни бўшатишлари шарт. Талаб рад этилган тақдирда вақтинча яшовчилар суд тартибида бошқа турар жой бермасдан кўчирилишлари лозим.

Суд юқорида қайд этилган ҳолатларни эътиборга олиб, яъни жавобгарлар даъвогарга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган Хатирчи туман “Ангидон” МФЙда жойлашган уй-жойда рўйхатда турмаслиги, даъвогарнинг оила аъзоси ҳисобланмаслиги, даъвогар билан биргаликда умумий рўзғор юритиб яшамагани, тарафларнинг ўртасида уй жой бўйича низо мавжуд бўлгани, жавобгарлар низоли турар жой мулкдори ёки фойдаланувчиси эмаслигини эътиборга олиб, даъвони асосли деб ҳисоблаб қаноатлантиришни, жавобгарлар Ш.Очилов, М.Ўринов, Ҳ.Очилов, Ў.Бозоров, М.Мизомов, О.Рахмоновни Хатирчи тумани, “Ангидон” МФЙда жойлашган даъвогар М.Нурмаматовга мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган уй жой (чўпон уйи)дан бошқа турар жой бермасдан мажбурий тартибда кўчиришни, даъвогарлар М.Нурмаматов ва А.Нурматовани шу уй жой (чўпон уйи)га киритишни лозим топди.

Бир сўз билан айтганда хусусий мулк даҳлсизлигининг конституциявий кафолати таъминланди.

 

 ФИБ Хатирчи туман суди раиси                                                                        Б.Қ.Бабақулов

Bizning telegram kanalimizga obuna bo'ling!