Ishonch telefoni: +998 79 544-40-10
Devonxona: +998 79 544-40-10

Вид

A
A
A

Размер шрифта

A-
A+

Хатирчи тумани ҳокими Умиджон Адизовнинг 30-июн - Ёшлар куни муносабати билан байрам табриги

Хатирчи тумани ҳокими Умиджон Адизовнинг 30-июн - Ёшлар куни муносабати билан байрам табриги

Ассаламу алайкум, азиз ёшлар!

Аввало, барча Янги Ўзбекистон ёшларини, туманимиз аҳлини “30-июн Ёшлар куни” билан чин қалбимдан муборакбод этаман.

Барчангизга яхши маълум, Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бир неча йилдан буён мамлакатимизда 30-июн Ёшлар куни сифатида кенг нишонланиб келинмоқда.
Дарҳақиқат, сўнги йилларда ёшларимизга қаратилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг Давлат сиёсати даражасида кўтарилганлигининг ўзи, Сиз келажак авлод эгаларига, эртанги кунимизнинг бунёдкорлари сифатида юксак ишонч билдирилганлигининг далолатидир.

Жорий йилимизга ҳам бежизга “Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили” деб ном берилмади.

Шу муносабат билан, 2024 йилнинг ўтган даврида ёшлар масаласида бир қатор муҳум вазифалар амалга оширилди. Шу ўринда июн ойининг юртимизда “Ёшлар ойлиги” деб эълон қилинганлиги ва ойлик доирасида энг аввало Ёшларнинг бандлигини таъминлаш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, истеъдод ва иқтидорларини ўз вақтида қўллаб-қувватлашга қаратилган кўплаб лойиҳа ва танловлар ўтказилиб келинмоқда.

Қадрли ёшлар!

Хабарингиз бор, сўнгги йилларда маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш борасида мутлақо янгича тизим жорий этилди.
2024 йилдан бошлаб маҳаллаларда олиб борилаётган давлат сиёсатининг узвий давоми сифатида аҳолининг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш мақсадида, “Ижтимоий ҳимоя бўйича мутахассис” ва “Солиқ ходими” лавозимлари жорий этилиб, маҳаллаларда “Еттилик” тизими йўлга қўйилди.
Бу ҳам албатта фуқароларимизга айниқса ёшлар, хотин-қизларнинг муаммоларини маҳалланинг ўзида ҳал этилишида муҳим аҳамият касб этади.

Шунингдек, ёшларнинг иқтисодий имкониятларини яхшилаш ва уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида ҳар бир маҳаллада “фуқаробай” тасдиқланган “Ёшлар бандлиги дастури” амалга оширилиб, жорий йилда дастурга киритилган жами 2 мингга яқин ёшларнинг бандлиги таъминланди.

Ёшларни тадбиркорликка жалб этиш мақсадида, жами 100 га яқин ёшларга 4 млрд. сўм имтиёзли кредит маблағлари ҳамда 1 минг 300 дан ортиқ ёшларга 550 гектар ер майдонлари ажратилди.
Шу билан бир қаторда, “Ёшлар баланси” асосида бугунги кунда ишсиз ва ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшларнинг 600 нафари “Ёшлар дафтари”га киритилиб, уларнинг 480 нафарига 2 млрд. сўмлик амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Азиз ёшлар!
Ишонаманки, Мамлакатимиз тараққиётининг янги пойдеворини яратишда ёшларимиз фаол иштирок этиб, муносиб ҳисса қўшади. Сизлардек шижоатли, ғайратли, ватанпарвар ёшларимиз бор экан, кўзланган юксак марралар сари дадиллик билан олға юрамиз!
Зеро, Илмни қадрланг, илмга интилинг! Бир сония вақтингиз ҳам бекор ўтмасин!
Илм ва билим – ўтда ёнмайдиган, сувда чўкмайдиган ва ҳеч ким сиздан тортиб ололмайдиган бойлик эканини асло унутманг!

Юксак мақсадлар йўлида сиз – ёшлар ҳал қилувчи куч бўлишингиз керак.
Мен сизларнинг зиммангизга юкланган ана шундай улкан масъулиятни, том маънодаги тарихий вазифани шараф билан адо этишингизга қатъий ишонаман.

Қадрли ёшлар ва туманимиз аҳли, Сизларни 30 июн Ёшлар куни билан чин қалбимдан яна бир бор муборакбод этиб, ўқиш ва ишларингизда, оилавий ҳаётингизда улкан муваффақиятлар тилайман!

Умиджон АДИЗОВ,
Хатирчи тумани ҳокими

Bizning telegram kanalimizga obuna bo'ling!