» » МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ2014 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳолининг бандлигини таъминлаш дастури параметрларининг бажарилишини амалга ошириш ҳамда  2013-2014 ўқув йили касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш мақсадида Хатирчи туман Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш маркази, Ўзбекистон “Адолат” СДП Навоий вилоят ва туман Кенгашлари, туман ҳокимлиги, туман Прокуратураси, туман ИИБ, туман Хотин-қизлар қўмитаси, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими, “Камолот” ЁИҲ туман Кенгаши ҳамкорлигида ҳамда тумандаги 9 та касб-ҳунар коллежлари битиувчилари иштирокида 2014 йил 12 сентябр куни Хатирчи Хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежида ихтисослаштирилган Меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

            Ўтказилган Меҳнат ярмаркасига асосий иш берувчи корхоналардан туман Пахта тозалаш ОАЖ туман бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси,  “Fарбгазтаъминоти” туман бўлими, Хатирчи Йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш фойдаланиш бўлими, туман Маданият ва спорт ишлари бўлими, қурилиш ташкилотлари, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари билан уч томонлама шартномалар тузган мутасадди ташкилот ва корхоналар ҳамда туманда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари иштирок этишди.

            МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИМеҳнат ярмаркасида 33 та корхона ва ташкилотлар 323 та бўш иш ўринлари ва банд қилиб қўйилган (квота) иш ўринлари билан қатнашдилар. Меҳнат ярмаркасида қатнашган 61 нафар, шундан 20 нафар касб-ҳунар коллежлари битирувчилари уч томонлама шартнома тузган турли йуналишларида фаолият кўсатаётган корхона ва ташкилотларга ишга жойлашдилар. Ишга жойлашганлардан 13 нафари хотин-қизларни, 48 нафари ёшларни ташкил этди.

МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ   МЕҲНАТ ЯРМАРКАСИ ЎТКАЗИЛДИ    Бундан ташқари вилоят Марказий банки ва тижорат банклари вилоят бўлимлари томонидан 30 нафардан ортиқ касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига имтиёзли кредитлар олиш учун сертификатлар тошириш маросими ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

 

 

  Туман  Бандликка  кўмаклашиш

ва аҳолини ижтимоий муҳофаза

қилиш маркази

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 18.09.2014,   Кўрилган: 837   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.