» » Жаҳолат ва ёвузлик ботқоғи

Жаҳолат ва ёвузлик ботқоғи

  Террорчилар ўзини “Ислом дини ҳимоячиси” ёки “Аллоҳ йўлида курашувчи” дейдими, қандай ниқобланмасин, барибир, одамлар ҳақиқатни тобора чукурроқ, англаб етмоқда. Бу қора кучлар ҳеч кимга - норасида гўдакми, хомиладор аёлми, муштипар онами, муйсафид отами, раҳм-шафқат қилмайдиган, қон тўкувчи, вайрон этувчи бало-қазо сифатида одамлар онгига муҳрланиб бўлди.

  Бу қабиҳликлар халқимизга етти ёт бегоналиги, унинг илдизлари, ташкилотчилари, ғоявий раҳбарлари, хомийлари бошқа юртларда экани ҳам бугун ҳаммага аён. Фақат бир нарса кишини қаттиқўйга толдиради: юртимизда туғилиб, вояга етган, неча асрлардан буён ислом оламининг устунлари ҳисобланиб келаётган улуғ зотлар, азиз авлиёларнинг бугунги авлодлари қандай қилиб зоти номаълум ажнабий кимсалар, на диний, на дунёвий билимдан беҳабар чаламуллолар тузоғига илиниб, улар қўлида қўғирчоққа айланиб қолишмоқда.

  Бугунги кунда дунё олимлари диний ақидапарастлар, террор­чилар психологиясини кенг ўрганишмоқда. Мутахассисларнинг фикрича, ҳар қандай можарони, ихтилофни ечишда психологик фактор ҳал қилувчи аҳамиятга эга.   Мутахассисларнинг фикрича диний экстремистлар томонидан ёшларни йўлдан уриш, улардан фойдаланиш ишлари асосан 3 босқичдан иборат:

  Биринчиси, иродаси бўш, билимсиз, алдовгатез кунадиган ёшларни топиш, танлаш, хуфиёна ўқитиш ва ўз тўдасига қўшиб олиш.

  Иккинчиси, диний экстре­мизм руҳидаги адабиётлар, аудио-видео кассеталарини тарқатиш, митинглар уюштириш, очиқ, даъватлар билан чиқиш.

  Учинчиси, давлатнинг конституцион тузумига таҳдид солиш.

  Динга, диний билимларга қизиқувчан ёшлар кўп. Уларнинг эҳтиёжларини кимдир ташқаридан келиб қондирса, бу бизга зарар келтиради. Ёшларимизга кўпроқ маърифий исломни ўргатишимиз керак. Динни тарғиб қилиш эмас, исломнинг маърифий эканлигини тушунтиришимиз керак. Исломнинг ўзи меъёрлари бор эканлигини, улардан чиқиб кетиши нотўғри эканлигини ўқтиришимиз керак.

  Аслида ҳар бир оила бошлиғи ўз фарзандига жавобгар. Фарзанди ҳар куни қаерга боряпти, кимлар билан дўст бўляпти, дарсларни қандай ўзлаштиряпти, ҳабардор бўлиши керак. Шунда келган ёт ғоялар қалқонга урилгандек ортига қайтиб кетаверади.

 

Г.Тўхтаева,

4-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 06.09.2017,   Кўрилган: 230   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.