Ёшлар ва ОАВ

Республикамизда ёшларга жуда катта имкониятлар яратиб берилмоқда. Илм олиш дейсизми, касб-ҳунар ўрганиш ёки тадбиркорлик, хуллас улар учун барча шарт-шароитлар муҳайё. Бу эътибордан ёшлар ҳам, ота-оналар ҳам хурсанд. Чунки ёшларни илмли, маърифатли бўлиб камолга етиши ота-онанинг эзгу орзўси.

Келинг, шу ўринда масалага бироз ойдинлик киритайлик. Ёшларни билимли, ўқимишли бўлиб камолга етишида нафақат муаллимнинг балки                        ота-онанинг ҳам ўрни беқиёс эканлигини яширмаслик керак. Ота-она фарзандининг ўқимишли бўлиши учун пойдевор бўладиган даражада маърифатли бўлиши зарур. Ана шундай заруратга муҳтож ота-оналарга кунига 20 дақиқа газета- журнал ўқишни маслаҳат беришмоқда, мутахассислар.

Халқимизда: “Қуш уясида кўрганини қилади”, деган мақол бор. Бу мақолни мисол тариқасида келтиришдан мақсад ота-она қўлидаги газеталарни фарзанд ҳам ҳеч бўлмаганда бир варақлаб чиқади, ундан нимадир олади, баҳраманд бўлади. Шу ўринда бир ҳакли савол туғилади. Фарзандлар қандай ОАВ, китобларни ўқишмоқда? Улар ўқиётган нашрларнинг савияси оила аталмиш қўрғоннинг мустаҳкамланишига, ота-она ва Ватан олдида бурчли эканлигига, фар­занд сифатида ўзининг эртанги куни, камоли ҳақида бироз бўлсада ўйлашга ундай оляптими? Муқовасидаги чиройли суратларига ёки олди-қочди фикрларига берилиб қолмаяптими?

Афсуски, бугунги кунда тенгдошларим қўлида “Халқ сўзи”, “Маърифат”, “Дўстлик байроғи” каби халқимиз севиб мутолаа қиладиган нашрларни эмас, аксинча “сариқ матбуот”, деб ном олган баъзи журналларни кўряпмиз.

Ота-боболаримиз инсон ҳаётини бир дарахтга тенглайди. Шундай экан ота-оналаримиз дарахтнинг япроғига эмас, илдизининг мустаҳкамлигига эътиборни қаратсалар яхши бўлармиди. Чунки япроқлар ўткинчи ҳою- хаваслар мисол озгина совўқда тўкилиб кетади.

 

 “Хатирчи ҳаёти” газетасидан олинди

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 22.06.2018,   Кўрилган: 17   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.