» » Ўзимизни – ўзимиз асрайлик

Ўзимизни – ўзимиз асрайлик

Ўзимизни – ўзимиз асрайликДавлатимиз томонидан фуқароларнинг эркин ҳаракат қилишлари учун кенг имкониятлар эшиги очиб берилмоқда. Натижада уларнинг меҳнат қилиш, таълим олиш, туризм, бизнес ва шу каби мақсадларда хорижга чиқишлари, эркин фаолият юритишлари доираси кенгайиб бормоқда. Афсуски, ривожланиш юксалиб боргани билан трансмиллий жиноятларнинг ортиб бораётганлиги барчамизни ташвишга солмоқда.

Трансмиллий жиноятчиликнинг, яъни чегара ва ҳудуд танланмайдиган жиноятларнинг қайси бир турини таҳлил қилмайлик, уларнинг барчаси жамият тараққиёти ва давлатимиз ривожига очиқдан-очиқ таҳдид солади.

Одам савдоси ана шундай транс­миллий жиноятларнинг бир кўриниши бўлиб, бугунга келиб, у асосан ёшларни ва ожиза аёлларни, қизларни кўпроқ ўз домига тортмоқда. Фуқароларимиз осон пул топиш, мўмай даромад орттириш илинжида турли хил алдовларга учиб, ўз эркларидан, мустақиллигидан маҳрум бўлаётганликларини наҳотки, бу ёшларнинг ота-онаси кўрмаётган, билмаётган бўлса?

Ахир, ҳаммамиз ўзимизни, фарзандимизни, уйимизни мафкуравий илдизимизни асрасак, дунёни асраган бўламизку? Мана шу гўзал ҳур Ўзбекистонимизнинг тинчлиги, осойишталиги учун барчамиз бирдек курашмасак, биз билан бирга юрган “одамфурушлар”ни кўриб, эшитиб, билиб туриб ҳам бу кимсалар ҳақида мутасадди ташкилотларга ҳабар бермасак, сиз-у биз ҳам уларнинг шериги бўлиб қолмаймизми?

 

Акмал НОСИРОВ,

25-мактаб директорининг

маънавий-маърифий ишлар буйича ўринбосари

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 22.06.2018,   Кўрилган: 17   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.