» » КЕКСАЛАР ЭЪЗОЗДА, ҚАДРДА

КЕКСАЛАР ЭЪЗОЗДА, ҚАДРДА

 КЕКСАЛАР ЭЪЗОЗДА, ҚАДРДА Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 24 йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги фармонига асосан туманимизнинг “Олтинсой” ширкат хўжалигидаги Банд қишлоғида яшовчи 100 ёшдан ошган онахон Умит Юлдашева “Шуҳрат” медали билан тақдирланган эди.

Яқинда онахонга ушбу мукофотни топшириш маросими бўлиб ўтди. Шу муносабат онахоннинг хонадонига маҳаллий ҳокимият вакиллари, унинг қариндош-уруғлари жам бўлишди.

Навоий вилояти ҳокими Э.Турдимов мукофотни Президентимиз номидан топширар экан, онахонни Мустақиллик куни байрами  ва мазкур мукофот билан самимий табриклади. Унга энг эзгу тилакларини билдирди.

Ўз навбатида 1914-йилда туғилган 10 нафар фарзанднинг онаси, Умит момо ҳам ўзи муносиб кўрилган ушбу мукофот учун миннатдорлик билдирар экан:

- Шу кунларга етказганига шукур. Ўзбекистонимиз гуллаб- яшнайверсин, Юртбошимиз омон бўлсин. Мен каби умри меҳнатда ва бола тарбияси билан машғул бўлган 100 ёшдан ошган кексалар эъзозда бўлаверсин,- деб дуо қилди.

Бу кун онахон билан бирга унинг 56 невараси, 105 чевараси, 45 эвараси учун ҳам унутилмас кун бўлди.

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 10.09.2015,   Кўрилган: 958   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.