» » Йўлингиз оқ бўлсин!

Йўлингиз оқ бўлсин!

Йўлингиз оқ бўлсин!Бугунги кунда кўчаларимизда транспорт воситалари қатнови шу қадар кўпки, бу биздан ҳар дақиқада хушёр бўлишимизни, болаларимизнинг йўл ҳаракатига доир билимларини бойитиб боришимизни талаб этади.

Вилоят ҳокимининг фармойишига асосан шу йил 10-февралдан 10-мартга қадар  “Ҳаракат хавфсизлиги ойлиги” эълон қилинди.

Мазкур ойликни кўнгилли ўтказиш мақсадида 33-мактабда МК “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши ҳамда туман Ички ишлар бўлими ЙҲХГ билан ҳамкорликда “Диққат, пиёда!” мавзусида тадбир бўлиб ўтди.

 Унда туман Ички ишлар бўлими ЙҲХГ катта инспектори Ў.Рашидов, МК “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши раиси А.Пўлатов, ўқитувчилардан З.Асраев ҳамда мактаб ўқувчилари иштирок этишди.

 Шунингдек тадбирда 5-”а” синфининг “Светофор”, 5-”б” синфининг “Пиёдалар” гуруҳлари беллашдилар.

Тадбир сўнгида фаол ўқувчиларга МК “Ватанпарвар” ташкилоти туман Кенгаши томонидан совғалар топширилди.

 

Тадбир фотолавҳалари

 

Йўлингиз оқ бўлсин!
Йўлингиз оқ бўлсин!
Йўлингиз оқ бўлсин!
Йўлингиз оқ бўлсин!
Йўлингиз оқ бўлсин!
Йўлингиз оқ бўлсин!
Йўлингиз оқ бўлсин!
Йўлингиз оқ бўлсин!
Йўлингиз оқ бўлсин!
Йўлингиз оқ бўлсин!
Йўлингиз оқ бўлсин!

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 10.03.2015,   Кўрилган: 870   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.