» » Бизнинг ёшлар шундай ёшлар!

Бизнинг ёшлар шундай ёшлар!

2-умумтаълим мактабининг 9-синф ўқувчиси Ш.Абдуллаева болалигидан тасвирий санъатга қизиқиб келади. Ўтган йиллар давомида у ушбу йўналиш бўйича бир қатор муваффақиятларга эришди.

Яқинда эса у навбатдаги ютуқни қўлга киритди. У ”Мустақиллик мадҳи” болалар ижодий кўрик-танловининг республика босқичида фахрли 3-ўринни эгаллади.

Ўқувчимизнинг бу зафарида устози М.Бобоева ҳамда мактаб кутубхонаси мудираси Н.Шаропова муносиб ҳисса қўшишди.

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 10.03.2015,   Кўрилган: 512   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.