» » Шеър каби мунис, шеър каби мардона қалб …

Шеър каби мунис, шеър каби мардона қалб …

Шеър каби мунис, шеър каби мардона қалб …Зулфия шеърияти яхши инсонларга Ватан бўлган тупроққа қасида. Унинг ёзганлари эзгуликка тўла ёруғ оламнинг қўшиғи. Унинг ғурури, сурури бутун изтироби, дардлари, куюнчи, суюнчи, осуда хаёллари” долғали туйғулари балқиб ётган бетакрор ижодиёти халқимиз меҳнати , ҳаёти , келажакнинг ажралмас бир парчаси. Унинг бедорлиги, беморлиги, илҳоми, ҳижрони, ўчмас муҳаббати – ўз халқининг юрагига, томир уришига ҳамоҳанг.

У ўқувчиларга, шогирдларига унинг номи, шуҳрати билан дунё кезган Ўзбекистонда кўп байрамлар бахш этди.

Зулфия ва шеърият , Зулфия ва қўшиқ – бу сўзларни бир биридан ажратиб бўлмайди. Тонг куйчиси, шеър шаклидаги нафосат маликаси, шарқ булбули, Зулфияхоним таваллудининг 100 йиллигига бағишланган кеча ва тадбирлар бутун Ўзбекистон диёри бўйлаб тантанали нишонланмоқда .

Бизнинг 20-умумий ўрта таълим мактабимизда ҳам Зулфия таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб, “Вафо ва садоқат куйчиси” деб номланган адабий мусиқий кеча бўлиб ўтди. Кеча баҳорий мусиқа садолари билан Зулфияхоним сиймоси гавдаланди.

Ўқувчилар Зулфия ижодини “Ҳаёт зарварақлари” номли композицион дастур асосида тайёрлашган. Бунда “Онам ўгитлари”, “Ҳаёт варақлари”, “Ҳижрон кунларида”, “Марсия”, “Сени куйлайман ҳаёт”, “Мушоира”, “Зулфияхоним клуби қизлари” сингари чиқишлари билан кеча завқли ва мароқли ўтди.

Кечанинг қизиқарли ва мароқли ўтишида 9- “А”,                   8- “А” синф ўқувчилари фаол қатнашди. Айниқса, Зулфия ролини ижро этган Н.Икромова, ифодали шеър ўқишлари билан З.Нуриддинова, М.Номозов, Д.Очилов, З.Азизова барчада катта таассурот қолдирди. Кечада туман ҳокимиятидан вакиллар, она тили ва адабиёти фани услубшуноси ва ота оналар ташриф буюрдилар.

Ўқувчилар турли номинациялар бўйича баҳоландилар. Булардан “Энг яхши ижодкор ўқувчи” Алижонова Муаззам, “Энг яхши ёш қаламкаш ижодкор ўқувчи”  Нажмиддинова Шаҳноза, “Энг яхши расм” Нуриддинов Акбарали, “Энг яхши моҳир қўл ижодкор ўқувчи” Одилова Озода, “Энг яхши ифодали шеър ижрочиси” Маннопова Меҳрангиз, “Энг яхши қўшиқ ижрочиси” Отаниёзова Мухлиса каби ўқувчилар ғолиб деб топилди, мактаб маъмурияти томонидан рағбатлантирилди.

 

Г.Ҳалимова,

20 - мактабнинг она тили ва адабиёти

фани ўқитувчиси

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 10.03.2015,   Кўрилган: 1085   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.