» » Фан ойлиги - билим бойлиги

Фан ойлиги - билим бойлиги

Фан ойлиги - билим бойлигиФевраль ойининг таълим муассасаларида математика ва информатика фанлари ойи, деб эълон қилиниши муносабати билан мактабимизнинг 5-синф ўқувчилари ўртасида  “7х7” деб номланган беллашув бўлиб ўтди.

Унда тўртта синфдан 7 нафардан ўқувчи иштирок этишди. 5 та шарт асосида билимларини намоён этган ўқувчилар мазкур фан сирларини пухта эгаллаганликларини кўрсатишди. Айниқса Э.Рўзиеванинг математика белгилари ёрдамида чизган сурати ҳакамлар эътиборини тортди. Сардорлар беллашувида Ш.Ражабов ва Н.Эрназаров фаол иштирок этишиб, 5 “в” ва  5 “г” синфларининг ғолиб  бўлишига катта ҳисса қўшишди.

Мактабимиз директори А.Раҳматов ушбу тадбирнинг аҳамиятини юксак баҳолади. Ота-оналар ва ўқитувчиларда ҳам катта таассурот қолдирган тадбир фаоллари фахрий ёрлиқ ва эсдалик савғалари билан тақдирланишди.

 

М.Раҳмонова,

7- мактабнинг математика фани ўқитувчиси

 

Тадбир фотолавҳалари

 

Фан ойлиги - билим бойлиги
Фан ойлиги - билим бойлиги
Фан ойлиги - билим бойлиги
Фан ойлиги - билим бойлиги
Фан ойлиги - билим бойлиги
Фан ойлиги - билим бойлиги
Фан ойлиги - билим бойлиги
Фан ойлиги - билим бойлиги

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 10.03.2015,   Кўрилган: 1046   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.