Ғалаба муборак!

Ғалаба муборак!Ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний, ақлий ва маънавий жиҳатдан баркамол ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш Ўзбекистонда амалга оширилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг ўзига хос йўналишларидандир.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу вазифанинг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратаётгани туфайли мамлакатимизда болалар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича пухта ўйланган тизим шакллантирилган.

Туманимизда ёшларнинг жисмоний тарбия билан шуғулланишларига, бўш вақтларини мазмунли ўтказишга, турли спорт тўгаракларида қатнашишларига кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

Туманимиз мактаб ўқувчилари ҳам жорий йилнинг 2-11 февраль кунлари спортнинг шахмат тури бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган Республика чемпионатида фаол иштирок этишди.

Ушбу чемпионатда 8 ёшли қизлар ўртасида 22-мактабнинг 1-синф ўқувчиси  Башриддинова Шаҳризода Дилмурод қизи фахрли III-ўринни эгаллаб, шахмат бўйича ўтказиладиган Осиё чемпионатига йўлланмани қўлга киритди.

 

“Болалар спортини ривожлантириш”

 жамғармаси туман филиали   

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 24.02.2015,   Кўрилган: 826   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.