КЎРИК-ТАНЛОВ

Январь ойининг сўнгги кунларида кўрик-танловнинг якуний босқичи бўлиб ўтди. Барча фанлар қатори табиий фанлар туркумига кирувчи кимё ва физика фани ўқитувчилари ҳам бу танловда фаол иштирок этиб, ўзларининг касбий маҳоратларини намоиш этишди.

Ҳакамлар ҳайъатининг одилона хулосасига кўра, физика фанидан 1-ўринни 4-мактабнинг ўқитувчиси Дилсўз Умарова, 2-ўринни 34-мактабнинг ўқитувчиси Нафиса Сағдуллаева, кимё фанидан 1-ўринни 20-мактабнинг ўқитувчиси Ҳабиба Камолова, 2-ўринни Абдулла Ёрқулов қўлга киритишиб, ўзларининг билими ва ижодкорлигини намоён этишди.

1-ўринни эгаллаган ўқитувчилар мазкур кўрик-таловнинг вилоят босқичига тайёргарликни бошлаб юборишди.

 

Одил Гадоев,

туман ХТМФМТТЭБ методисти  

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 14.02.2015,   Кўрилган: 682   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.