» » Алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишига оид тақиқни олиб ташлаш тартиби қандай?

Алимент тўловчиларнинг чет элга чиқишига оид тақиқни олиб ташлаш тартиби қандай?

Давлат ижрочиси қарори асосида алимент тўловчиларнинг хорижга чиқиши вақтинча чекланиши мумкин.

Алиментлар олдиндан тўланган ёки бу бўйича гаров шартномаси тузилган бўлса хорижга чиқишга оид чеклов олиб ташланади.

Алиментларни олдиндан тўлаш 5 йилдан кам бўлмаган муддатга амалга оширилиши керак.

Болалар вояга етгунигача бўлган давр 5 йилдан кам бўлса, алиментларни олдиндан тўлаш қолган давр учун амалга оширилади.

Алиментни тўлашни гаров билан таъминлаш учун ариза судга тақдим қилинади.

Гаров қиймати БҲМнинг 250 бараваридан (67 млн 500 минг сўм) кам бўлмаслиги лозим.

Ҳар қандай мол-мулк (автомобиль, дўкон, уй-жой, квартира) гаров бўлиши мумкин.

  

                                 Хатирчи туман адлия

                            бўлими бош маслаҳатчиси

                     Эшпўлат Эшмаматов

 

 

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 17.11.2021,   Ko‘rilgan: 33   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.