» » ДИҚҚАТ, ЯНГИЛИКЛАР!

ДИҚҚАТ, ЯНГИЛИКЛАР!

ДИҚҚАТ, ЯНГИЛИКЛАР!   Ҳурматли мижозлар!

“Ўзбектелеком” АКнинг  телекоммуникация тармоқларини NGN технологияси асмосида модернизация ва кенгайтириш лойиҳасига асосан, Навоий филиали Хатирчи туман телекоммуникация боғланмасида янги кичик сиғимли MSAG ATC  қурилмалари ўрнатилиши муносабати билан 2014 йил сентябрь ва октябрь ойларида мавжуд 5450000 дан 5453999 гача бўлган  телефон рақамлар 5440000- 5445999 телефон рақамларига алмаштирилишини маълум қиламиз.

Маълумот учун: 5452000, 5451584, 5455166 телефон рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.

“ЎЗБЕКТЕЛЕКОМ” АК НАВОИЙ ФИЛИАЛИ МАЪМУРИЯТИ.

 

Ҳурматли абонентлар!

“Ўзбектелеком” АКнинг 2014 йил 13 май кунги 149-сон буйруғига асосан, Республикамиз ҳудудида шаҳарлараро алоқа тармоқларига уланишда фойдаланилаётган “8” олд рақамини “0” рақамига, халқаро алоқа тармоқларига чиқиш учун териладиган “8-10” олд рақамини “00” га ўтказиш бўйича чора- тадбирлар дастури қабул қилинган.

Дастурга мувофиқ 2014 йилнинг октябрь ойидан бошлаб мижозлар шаҳарлараро телефон рақамларига чиқишда ишлатиладиган “8” олд рақами ўрнига “0” олд рақами ва халқаро телефон тармоғига чиқишда ишлатиладиган “8-10” олди рақами ўрнига талабларга мос равишда “00” олд рақамларини териб, алоқани амалга оширишлари мумкинлигини маълум қиламиз.

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 29.09.2014,   Кўрилган: 723   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.