» » Халқ депутатлари Хатирчи туман кенгашининг навбатдаги 8-сессиясида Хатирчи туман жиноят суди фаолиятига доир ҳисоботи эшитилди.

Халқ депутатлари Хатирчи туман кенгашининг навбатдаги 8-сессиясида Хатирчи туман жиноят суди фаолиятига доир ҳисоботи эшитилди.

 

Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларнинг муҳим йўналиши сифатида суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотлар бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгилаб берилган бешта устувор йўналишнинг иккинчи йўналишида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга доир чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 июнда судьялар билан ўтказилган тарихий учрашувдаги "Қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш - барча эзгу мақсадларимизга эришишнинг энг муҳим шарти" мавзусидаги маърузаларида белгилаб берилган вазифалар юзасидан аҳоли, корхона ва ўқув-муассасаларида ҳафта давомида камида 5 марта семинар машғулотлари ўтказиш ҳамда ҳафта давомида камида 3 марта жиноят ишларини сайёр суд мажлисларида кўрилиши, телевидения орқали омма эътиборига ёритиб борилиши ҳамда ҳар бир судья томонидан аҳоли билан жойларда бир ойда камида бир марта очик мулоқотлар ташкил этиш бўйича дастурий режа ишлаб чиқилиб, ижроси таъминланиб келмоқда. Жумладан, судьяларнинг ўзи фаолият юритаётган ҳудудидаги давлат вакиллик ҳокимияти органлари, яъни тегишли Халқ депутатлари Кенгашларида ахборот бериш тизимини жорий қилиш заруратини асослаб берди.

2020 йилнинг 1-ярим йиллигида туман суди томонидан 51 шахсга нисбатан 41 та жиноят иши кўриб чиқилган бўлиб, суд томонидан 2020 йил 6 ой давомида жиноятларни содир этилишининг шарт-шароитларини аниқлаш, жиноятларни олдини олиш ҳамда келгусида бошқа шахсларнинг жиноят содир этмаслик чора-тадбирлари мақсадида жами 40 та ҳуқуқий тарғибот ишлари амалга оширилган. Шундан 4 марта телевидения, 1 маротаба радиода, 2 марта газетага, 12 марта веб-сайтларда, 17 марта аҳоли ўртасида, 4 марта ўқув муассасалари ўртасида, 12 та жиноят ишлари сайёр суд мажлисида кўрилиши билан аҳоли ўртасида семинар ва давра суҳбатлари ўтказилди.

 

 

Жиноят ишлари бўйича Хатирчи туман судининг раиси  С.Б.Бўтаев

 

 

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 21.08.2020,   Ko‘rilgan: 406   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.