» » ҒЎЗА МАЙДОНЛАРИДА АПРОБАЦИЯ: СИФАТЛИ МЎЛ ҲОСИЛ УЧУН МУҲИМ ҚАДАМ

ҒЎЗА МАЙДОНЛАРИДА АПРОБАЦИЯ: СИФАТЛИ МЎЛ ҲОСИЛ УЧУН МУҲИМ ҚАДАМ

 

ҒЎЗА МАЙДОНЛАРИДА АПРОБАЦИЯ: СИФАТЛИ МЎЛ ҲОСИЛ УЧУН МУҲИМ ҚАДАМ
ҒЎЗА МАЙДОНЛАРИДА АПРОБАЦИЯ: СИФАТЛИ МЎЛ ҲОСИЛ УЧУН МУҲИМ ҚАДАМ
ҒЎЗА МАЙДОНЛАРИДА АПРОБАЦИЯ: СИФАТЛИ МЎЛ ҲОСИЛ УЧУН МУҲИМ ҚАДАМ

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Вилоятимизнинг Кармана, Навбаҳор, Хатирчи ва Қизилтепа туманларида 2020 йил уруғлик учун экилган ғўза майдонларида апробация ўтказиш ва сифатли уруғлик жамғармасини яратишга бағишланган кўргазмали семинарлар бўлиб ўтди.

  Унда вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси, “Ўзагроинспекция” вилоят бошқармаси ва туман бўлимлари, шунингдек, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқариш ва кластер ташкилотчилари раҳбарлари ва уруғчи агрономлар, уруғчилик фермер хўжаликлари вакиллари иштирок этди.

  Маълумот ўрнида айтиш керак, бугунги кунда вилоятда 133 та фермер хўжаликларининг 4563 гектар майдонида уруғлик учун чигит қадалган бўлиб, унинг 1245 гектарини “Бухоро-6”, 1685 гектарини “Бухоро-102”, 705 гектарини “Ан-Баёвут-2”, 698 гектарини “Султон” ва 70 гектарини “Истиқболли янги С-01” навлари ташкил этади. Семинарда сўзга чиққанлар уруғлик ҳосилнинг сифатли бўлишида апробация тадбирлари муҳим тутиши, шу боис бунга катта масъулият билан қаралиши лозимлигини алоҳида таъкидлашди. Хусусан, апработорлардан ташқари фермерлар ҳам уруғлик дала майдонига бегона нав аралашиб қолганда уни ғўзанинг ташқи кўриниши, кўсаги, барг, тана шаклига кўра, ажратиб билиш кўникмасига эга бўлиши зарурлиги айтилди. Бу бўйича  мутахассисларнинг керакли тавсиялари берилди.

Айни шундай муҳим паллада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси вилоят бошқармаси ҳамда туман бўлимлари ходимларининг масъулиятини икки карра ортиши бор гап. Боиси  келгуси йил пахта ҳосилининг мўл ва сифатли бўлиши бу йил етиштириладиган уруғликнинг соғлом ва талабга жавоб берадиган бўлишига боғлиқ. Бу эса инспекция ходимларидан дала апробацияларининг белгиланган меъёрий ҳужжатлар асосида мукаммал ўтказилишини назорат қилиб бориш, ўрни келганда фермерларга кўмак ва маслаҳат, йўл-йўриқ кўрсатишни талаб этади.

-2020 йил ҳосили учун етиштирилган юқори авлодли пахта майдонларда апробация ўтказишдан мақсад, ўсимлик навининг генетик жиҳатидан тозалиги, касалликларга, зараркунандаларга чидамлилиги ва экишга мўлжалланган уруғликнинг умумий ҳолатини аниқлашдан иборат, - дейди “Ўзагроинспекция” вилоят бошқармаси бош инспектори Фаррух Ҳамроев. –Мазкур тадбирнинг сифатли ўтказилиши, қайд этилган қоидаларга нечоғлик мувофиқ олиб борилаётгани доимий назоратимизда бўлади. Жумладан, навдорликни аниқлашда ўсимликнинг барча морфологик белгилари ушбу нав бўйича муаллиф томонидан тасдиқланган нав тавсифномасида кўрсатилган белгиларга мос бўлиши ҳисобга олинади. Апробация ўтказиладиган барча уруғлик майдонларида ғўзанинг касалликка чалинганлик даражаси ва кўчат қалинлиги ҳам аниқланиши зарур. Бунда ҳар 10 та ғўза тупи битта намуна сифатида ажратилади.

Апробация ўтказиладиган майдонларда ғўзанинг касалликлар билан зарарланганлигини, тўпланган ҳосил миқдорини (кўсак сонини) аниқлаш учун элита ва биринчи авлодли майдонларда ҳар бир гектарда 10 тадан, иккинчи ва кейинги авлодли уруғлик майдонларда эса, шахмат усулида ҳар бир гектардан 1 тадан намуна танлаб олинади. Бунда ҳар бир намунадаги 10 та ўсимликдан нечтаси вилт (вертициллёз, фузариоз), нечтаси гоммоз билан зарарланганлиги аниқланиб, уруғлик пахта майдонларида апробация ўтказиш дала журналига қайд этилади.

Жорий йил Хатирчи туманида 54 та фермер хўжаликларининг 1452 гектар майдонида “Ан-Баёвут-2”, “Султон” ва “Истиқболли янги С-01” навидан уруғлик чигит экилган эди. Туманда ўтказилган семинар уруғлик пахта етиштираётган фермерлар учун тажриба алмашиш, янги маълумотларга эга бўлиш имконини берди.

<!--[if !supportLists]-->- <!--[endif]-->81 гектар пахта майдонмизнинг 30 гектарига уруғлик чигитнинг “Ан-Баёвут-2” навидан экканмиз,- дейди тумандаги “Ulugbek SHAOU” фермер хўжалиги раиси Аҳмад Шарипов.- Ўз вақтида агротехник тадбирларни олиб бордик. Жумладан, пахта майдони азотли, фосфорли, калийли ўғитлар билан озиқлантирилди. Суспензия, культивация, суғориш ишлари амалга оширилди. Уруғлик майдонни бегона ўтлардан тозалаб боряпмиз. Нав тозалиги, сифатли бўлишига асосий эътиборни қаратганмиз. Жорий йил 40 центнердан ортиқроқ ҳосил олишни мўлжаллаб турибмиз. Мақсадимиз дала апробация ишларини тўлиқ ўтказиб, келгуси йил учун сифатли уруғ етиштириш беришга муносиб ҳиссамизни қўшишдир.

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, вилоят бўйича уруғлик ғўза майдонларидаги дала апробация тадбирлари 20 августдан бошланиб, 5 сентябрга қадар якунланиши режалаштирилган.

 

   “Ўзагроинспекция” Навоий вилоят бошқармаси  матбуот хизмати

 

 

 

 

 

 

 

 

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 21.08.2020,   Ko‘rilgan: 96   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.