» » СУД ЖАРАЁНИ! ШАХСНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ

СУД ЖАРАЁНИ! ШАХСНИНГ ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИКЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШНИНГ ЯНГИ ТИЗИМИ

Бугунги кунда мамлакатимизда шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, суд ишларини юритишнинг барча босқичларида тарафларнинг тортишув тамойили қўлланилишини янада кенгайтириш давлат ҳуқуқий сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Амалгаоширилганишларнатижасидаодилсудловжараёнидаинсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш даражасиянги босқичга чиқди.

Янгиланаётган Ўзбекистонда эркин фуқаролик жамияти барпо этиш ва инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат қуриш йўлида амалга оширилаётган ҳуқуқий ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад инсон, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашдир. Асосий Қонунимизда белгиланишича, демократия умуминсонийпринципларгаасосланади, уларгакўраинсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади.

Инсонни улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳар томонлама камол топтириш Конституциянинг асосий ғоясига айлантирилган. Зеро, шахснингшаънива қадр-қиммати, унинг ҳаёти ва соғлиғи ёкишахсийэркинлигитакрорланмайдиган бойликдир.

Қайд этилганлардан келиб чиқиб ҳамда жиноят ишларини тергов қилиш фаолиятини халқаро стандартлар ва илғор хорижий тажрибани инобатга олган ҳолда яхшилаш, қонун устуворлиги ва жавобгарликнинг муқаррарлиги принципларини рўёбга чиқариш, жиноят-процессуал қонунчилигини янада такомиллаштириш мақсадида, жорий йилнинг 10 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари  тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

Фармон билан суд-тергов фаолиятини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари, шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларига сўзсиз риоя этилишини таъминлаш, процессуал ҳаракатларнинг сифатини ошириш бўйича устувор вазифалар белгиланди.

Шулардан терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан эътибор берилиши лозим бўлган асосий масалалар, терговга қадар текширув ёки терговда ушланган шахсни ва озодликдан маҳрум қилиш жойларида асосий тартиб-таомиллар ва судланганлик ҳолати билан боғлиқ асосий қоидалар Фармонда қуйидагича ўз ифодасини топди.

Жумладан, мазкур Фармон билан қуйидагилар тақиқланиши белгиланди:

терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан шахсни ғайриқонуний ҳаракатлар содир этишга ундаш ва бундай ундаш оқибатида содир этилган жиноят учун уни айблаш.

Шахсни жиноят ишида гумон қилинувчи ёки айбланувчи сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлган ҳолларда (экспертиза ёки тафтиш ўтказиш талаб этиладиган ҳоллар бундан мустасно), уни гувоҳ тариқасида сўроқ қилиш, шунингдек, унга гумон қилинувчи ёки айбланувчининг процессуал ҳуқуқлари тушунтирилгунига қадар ундан бирон-бир ёзма ёки оғзаки кўрсатувлар олиш;          

Ушланган гумон қилинувчи ёки айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлмаган ҳолларда уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва сўроқ қилиш;

Суриштирув ва дастлабки тергов органлари ходимлари томонидан мазмунан кўриб чиқиш учун судга юборилган жиноят иши доирасида судланувчи, жабрланувчи, гувоҳ, фуқаровий даъвогар, фуқаровий жавобгар ва бошқа суд процессии иштирокчиларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ёки сўроқ қилиш.

Бундан ташқари, Фармон билан терговга қадар текширув ёки терговда ушланган шахсни ва озодликдан маҳрум қилиш жойларида жазони ўтаётган маҳкумни тиббий кўрикдан ўтказиш, шунингдек, вақтинча сақлаш ва тергов ҳибсхоналарида сақланаётган гумон қилинувчи, айбланувчи ва судланувчини гувоҳлантириш уларнинг ёки адвокатининг илтимосномасига асосан 24 соат ичида вақтинча сақлаш ва тергов ҳибсхоналари ёки жазони ижро этиш муассасалари тасарруфида бўлмаган тиббий муассасалар ходимлари томонидан амалга оширилиши шарт, бунда харажатлар илтимоснома киритувчи тараф ҳисобидан қопланиши белгилаб қўйилди.

Оғир ёки ўта оғир жиноятларни содир этганлик учун судланганлик ҳолати тугалланмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахслар ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод этилмаслигига оид қоида вояга етмаганлар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, аёллар, олтмиш ёшдан ошган эркаклар ва эҳтиётсизлик орқасида жиноят содир этган шахсларга нисбатан қўлланилмайди.

Фармонга кўра, вояга етмаганлар, биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари ҳамда пенсия ёшига етган шахсларга нисбатан учйилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган қасддан содир этилган жиноятларга доир, шунингдек, эҳтиётсизлик оқибатида содир этилиб, бунинг учун беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо назарда тутилган жиноятларга доир ишлар бўйича қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллашга йўл қўйилмайди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш лозимки, Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз навбатида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш кафолатларини янада кучайтиришга хизмат қилади.

 

ЖиноятишларибўйичаХатирчи

 

туман судининг раиси                                                                   С.Бўтаев

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 14.08.2020,   Ko‘rilgan: 123   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.