» » 15 августга қадар баъзи бир фаолият турларига ўрнатилган чекловлар ҳам узайтирилди

15 августга қадар баъзи бир фаолият турларига ўрнатилган чекловлар ҳам узайтирилди

Қуйидаги  фаолият  турларини  тўхтатиш  бўйича чеклов жорий йилнинг 15 августига қадар узайтирилди:

 

парклар ва истироҳат боғларидаги аттракционлар;

 

буюм бозорлари ва буюмлар савдоси билан шуғулланувчи йирик дўконлар;

 

спорт заллари, фитнес клуб, тренажер, бассейнлар;

 

умумий овқатланиш объектлари (ресторан, кафе, ошхона, чойхона);

 

мактабгача таълим ташкилотлари, ўқув курслари ва ҳар қандай тўгараклар;

 

санаторийлар (короновирус инфекциясидан даволанган ва реабилитация ўтаётган беморларга тиббий ёрдам ташкил этиладиган санаторийлардан ташқари), пансионатлар, болалар оромгоҳлари, хостеллар, меҳмон уйлари, пляжлар ва бошқа дам олиш масканлари;

 

сартарошхона ва гўзаллик салонлари;

 

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрига автотранспорт воситалари, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг кириши ва чиқиши (вилоятлараро қатнов) (Тошкент шаҳридан Тошкент вилоятига ҳамда Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига кириб-чиқиш бундан мустасно).

 

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

 

 

Муаллиф:admin,  Кушилган сана: 27.07.2020,   Кўрилган: 32   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.