» » Хатирчи туман ҳокими Ғ.Алиевнинг туман ёшларига “30 июнь-Ёшлар куни” муносабати билан байрам табриги

Хатирчи туман ҳокими Ғ.Алиевнинг туман ёшларига “30 июнь-Ёшлар куни” муносабати билан байрам табриги

 

Хатирчи туман ҳокими Ғ.Алиевнинг туман ёшларига “30 июнь-Ёшлар куни” муносабати билан байрам табригиХатирчи туман ҳокими Ғ.Алиевнинг туман ёшларига “30 июнь-Ёшлар куни” муносабати билан байрам табриги
Хатирчи туман ҳокими Ғ.Алиевнинг туман ёшларига “30 июнь-Ёшлар куни” муносабати билан байрам табриги
Хатирчи туман ҳокими Ғ.Алиевнинг туман ёшларига “30 июнь-Ёшлар куни” муносабати билан байрам табриги
Хатирчи туман ҳокими Ғ.Алиевнинг туман ёшларига “30 июнь-Ёшлар куни” муносабати билан байрам табриги

 

Қадрли ёшлар, азиз ўғил-қизларим!

 

Сизларни, сизларнинг тимсолингиздабутун туманимизёшларини - Ёшлар кунибиланчинқалбимдансамимий муборакбод этаман.

 

Мамлакатимизда ёшларга бўлган эътибор, ўсиб келаётган баркамол авлодга бўлган ғамхўрлик давлат сиёсати даражасига кўтарилгани билан ҳам жуда аҳамиятлидир. Зеро ёшлар ватан келажаги, эртанги куннинг бунёдкорларидирлар

 

2019 йил 27 декабрь куни Муҳтарам Юртбошимизнинг Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги мактабда ёшлар билан ўтказган учрашуви тарихий воқелик сифатида ўзбекистонлик ёшларнинг қалбида абадий муҳрланади десак, муболаға бўлмайди. 

 

Мазкур учрашувда Президентимиз ёшлар масаласига алоҳида тўхталиб, “Янги Ўзбекистонни, албатта, ёшлар билан бирга қурамиз. 2020 йил ёшларга оид давлат сиёсатида туб бурилиш йили бўлади” деган сўзлари ҳар бир ватанпарвар инсон, баркамол авлод учун озод ва обод Ватан қуриш, эркин ва фаровон ҳаёт барпо этиш йўлидаги эзгу мақсадларига туртки бўлади десак, асло хато қилмаган бўламиз.

 

Бу йил Ўзбекистонда учинчи марта 30 июнь – Ёшлар куни нишонланади. 2017 йил 30 июнь куни «Камолот» Ёшлар ижтимоий ҳаракатининг IV қурултойида нутқ сўзлаган Президентимиз ушбу санани мамлакатимизда Ёшлар куни сифатида нишонлаш ташаббусини илгари сурган эди. 26 августда эса «Ўзбекистон Республикаси ёшлари кунини белгилаш тўғрисида»ги қонун матбуотда эълон қилинди ва кучга кирди.

 

Ўтган давр мобайнида ушбу сананинг қадр-қиммати, аҳамияти ошиб бормоқда. Бу ҳам Ўзбекистонда ёшларга берилаётган юксак эътибор намунаси. Қолаверса, келажак авлодга кенг имкониятлардир. Буни ёшларимиз терангроқ англашларини, шу юрт фарзанди эканидан ғурурланишларини, қадрига етишларини сўраб қолардим.

        

Дарҳақиқат, ёшлар халқимиз, давлатимизнинг бебаҳо бойлиги. Улар учун барча шарт-шароит яратилган, имкониятлар эшиги кенг очилган. Ёшлар масаласи давлат сиёсати даражасидаги ишларнинг энг муҳимларидан бири сифатида қаралиб келинаётганини мамлакатимизда ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида мустаҳкам ташкилий ва ҳуқуқий база яратилганидан ҳам билса бўлади. Айниқса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 5 июлдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати самарадорлигини ошириш ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи фаолиятини қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги фармони бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқди.

 

...Албатта, мамлакатимизда ёшлар таълим-тарбиясига берилаётган юксак эътибор, Президентимиз томонидан яратилган шароитлар ва спорт соҳасига қаратилаётган эътибор туфайли туманимиздаги 5-сонли умумтаълим мактаби битирувчиси Сапарова Ситора Шайдулло қизи сингари ёшларимиз имкониятлардан унумли фойдаланиб, Халқаро даражадаги спорт мусобақаларида юқори натижаларни кўрсатиб, шахмат спорт тури бўйича шоҳсўпани забт этмоқда. Унинг эришган натижалари ва ютуқларини эътироф этган Юртбошимиз жорий йилда Ситорани Зулфия Давлат мукофоти билан тақдирлади. Ситорадаги шижоат, мақсад сари интилувчанлик, метин ирода, аслида, ўзбекистонлик, қолаверса, туманимиздаги барча ўғил-қизларимизда ҳам бор. Фақат улар ўзларидаги мавжуд бундай хислатларни англаб олишлари, ўзларининг билим-салоҳиятига ишонишлари керак, холос.

 

Бундан ташқари, яқиндагина туманимиздаги умумтаълим мактаблари 11-синфини битирган 2925 нафар ўқувчидан 3 нафар аъло даражали кумуш, 32 нафари аъло даражали олтин медаль билан мактабни тамомлади. Бу ўғил-қизларимиз келажакда олий ўқув юртларига ўқишга кириб, ўз соҳасини пухта эгаллаган юксак маҳоратли мутахассислар бўлишига ва ўз юртининг ижтимоий-иқтисодий равнақи, ривожланиши учун хизмат қиладиган инсонлар бўлишига ишонаман.

 

Қолаверса, ишончим комилки, келажакда туманимиздан ватанпарвар, фидойи юзлаб ёшларимиз Ватанимизнинг “Дўстлик” ордени ва “Шуҳрат” медали, Зулфия номидаги Давлат мукофоти, “Келажак бунёдкори” медали, “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг мукофотларига сазовор бўлишадиҳамда азамат йигитларимиз, бир гуруҳ фаол ёшларимиз ҳам янги таъсис этилган “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланганлар қаторига қўшиладилар.

 

Йигит-қизларимизнинг бизнес лойиҳалари учун “Ёшлар – келажагимиз” жамғармаси томонидан бугунги кунга қадар 91 нафар ёш тадбиркорларга 11,503 млрд сўм миқдорида кредит маблағлари ажратилди. Жумладан, 2018 йилда 38 нафар ёш тадбиркорларга 2,918 млдр сўм кредит маблағи ажратилиб, натижада  улар томонидан 83 та иш ўрни яратилган. Худди шундай 2019 йилда49 нафар ёшларга 7,975 млрд сум кредит маблағи ажратилди. Натижада 124 нафар ёшларнинг бандлиги таъминланишигаэришилди. Жорий йилда эса  4 нафар ёшларга 740 млн.сўм кредит маблағи ажратилди ҳамда улар томонидан11 та иш ўрни яратилди. Буларнинг барчаси ёшларни тадбиркорликка, ҳунармандчиликка йўналтириш орқали муносиб иш ўрнини яратиш, яшаш шароитларини яхшилаш каби мақсадлар кўзда тутилгандир.

  Ёшларимизга тадбиркорлик қилишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш мақсадида туманда 7 та “Ёшлар меҳнат гўзари” комплексларини қуриш ва фаолиятини ташкил этиш режалаштирилган.Ҳозирги кунгача2 меҳнат гўзари ишга туширилиб, яна 1 та меҳнат гўзари тез фурсатда ишга туширилиши режалаштирилмоқда.

 

Азиз ўғил-қизларим!

 

Муҳтарам Юртбошимизнинг ишончларини оқлаш, Ватанимизнинг келажагини бунёд қилишда Сиз азиз ўғил-қизларимиз ўз шижоатингизни,билимингиз ва иқтидорингизни, кучингизни аямайсиз, жонажон Ватанимизга муносиб, садоқатли фарзандлар бўласиз, деб ишонаман.

Сизларни Ёшлар куни билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, шахсий ва ижтимоий ҳаётингизда янги ютуқ ва омадлар тилайман.

 

 

 

Муаллиф:admin,  Кушилган сана: 30.06.2020,   Кўрилган: 104   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.