» » ХИРМОН ТЎЛИБ ТЎКИЛДИ ДОН...

ХИРМОН ТЎЛИБ ТЎКИЛДИ ДОН...

 

ХИРМОН ТЎЛИБ ТЎКИЛДИ ДОН...
ХИРМОН ТЎЛИБ ТЎКИЛДИ ДОН...
ХИРМОН ТЎЛИБ ТЎКИЛДИ ДОН...[

Вилоятда бу йил 38 минг39 гектар майдонда бошоқли дон экинлари етиштирилди. Суғориладиган ғалла майдонларининг гектаридан ўртача 71 центнердан, жами 266 минг тоннадан ортиқ дон ҳосил олиш режалаштирилган. Бунинг учун барча зарур чоралар кўрилди. Энг асосийси, экилган ғаллани қишловга туплаган ҳолда киритиш учун куз ойида ғалла майдонлари гектарига 100-150 килограммдан азотли минерал ўғитлар билан озиқлантирилди ва иккинчи марта суғорилди. Шунингдек, бегона ўтларга қарши гербецидлар билан тўлиқ бир марта, “занг” касаллиги ва зараркунандаларга қарши икки марта фунгицидлар билан кимёвий ишлов ўтказилди. Бу тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилиши “Ўзагроинспекция”нинг бошқарма ва туман бўлими ходимлари назоратида бўлди.

Бугунги кунда вилоятда ғалла ўрим-йиғимига 112 та ўрим-йиғим отряди ташкил этилган бўлиб, уларга112 та ғалла ўриш комбайнлари, 340 дан ортиқ дон ташиш автотранспортлари, 100 га яқин трактор тиркамалар, 5 та кўчма устахоналар, 45 та ёқилғи ташиш транспорт воситалари бириктирилган.Бундан ташқари, ғалла ўрим-йиғими мавсумида комбайнларнинг тўхтовсиз ишлашини таъминлаш мақсадида эҳтиёт қисмлар захираси яратилган.

Вилоятда бугунги кунгача 631 дан ортиқ фермер хўжаликларининг
11 минг 456 гектарга яқин ғалла майдонларида ўрим-йиғим ишлари давом этмоқда.

Айниқса, Хатирчи, Кармана, Қизилтепа туманларидаги айрим фермер хўжаликларда ўртача ҳосилдорлик 70-80 центнерни ташкил этаётгани эътирофга лойиқ. Бу агротехник тадбирларнинг сифатли ўтказилганини тасдиқлайди.

Жорий йил Хатирчи тумани бўйича 11 минг 228 гектар майдонга бошоқли дон экилган бўлиб, ўрим-йиғим ишлари учун 22 та комбайнга 22 та отряд шакллантирилди. Ҳудудда 2020 йил ҳосили учун 207 та фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалик корхоналари томонидан бошоқли дон етиштириш режалаштирилган.. Жорий йилнинг 23 июнь ҳолатига кўра, туман ғаллазорларидан 15 минг 281 тонна дон йиғиштириб олинди, бу кунига 2 минг 500 тонна буғдой ўриб-йиғиб олиняпти деганидир.

Тумандаги “Абдулазиз Маъруфжон”, “Оғабек Шамшод”, “Бахтиёр Али”, “Гўзал Маржона”, “Даврон ота меҳнати” фермер хўжаликлари давлат эҳтиёжларига дон сотиш шартномавий режасини ортиғи билан бажаришди.

- 63,4 гектар еримизнинг30,4 гектарига дон, 33 гектарига чигит эккандик, - дейди “Даврон ота меҳнати” фермер хўжалиги раиси Мизомов Нусратилла. – Ҳамма агротехник тадбирларни вақтида амалга оширдик. “Ўзагроинспекция” туман бўлими ходимлари доимий келиб, назорат қилиб туришди. Далаларимизда ҳосил мўл бўлди. Давлатга 84,9 тонна ўрнига 95,3 тонна дон топшириб, шартнома режасини ортиғи билан бажардик.

Айтиш керакки, бугунги кунда тумандаги дон топшириш шаҳобчасида ҳам “иш қайнаган”. Бу ердаги лабораторияда тўрт нафар ходим фаолият олиб бориб, доннинг сифати, намлиги, ифлослиги, донли аралашма ҳолида ҳажмий оғирликлари ҳамда бошқа стандартларга қай даражада жавоб беришини текширади. Бу жараён ҳам инспекция туман бўлими ходимлари назоратида. Чунки фермернинг етиштирган маҳсулоти сифатидан норози бўлмаслиги, жараён шаффоф ва ҳалол ўтиши долзарб саналади.

<!--[if !supportLists]-->-         <!--[endif]-->Туман дон қабул қилиш шаҳобчасига бир кунда 2 минг тоннадан ортиқ буғдой дон қабул қилиняпти, - дейди “Ўзагроинспекция”нинг туман бўлими катта инспектори Акмал Мўминов. -  Фермерларимиз дон таҳлилидан рози. Бу ерда донни сифатли сақланиши учун ҳамма шароит муҳайё этилган. Керакли жиҳозлар мавжуд ва талабга жавоб беради. Доимий тарзда жараённинг адолатли ўтишини назорат қилиб боряпмиз.

Туманда халқимиз ризқ-рўзи ҳисобланган ғаллани нест-нобуд қилмай ўриб-йиғиб олиш ишлари давом этмоқда.

 

“Ўзагроинспекция” Навоий вилоят бошқармаси

 матбуот хизмати

 

 

Муаллиф:admin,  Кушилган сана: 24.06.2020,   Кўрилган: 30   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.