» » Ўз касбига садоқатли инсон

Ўз касбига садоқатли инсон

Ўз касбига садоқатли инсон Ўсиб келаётган ёш авлоднинг жисмоний, ақлий ва маънавий жиҳатдан баркамол ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиб бериш Ўзбекистонда амалга оширилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг ўзига хос йўналишларидандир.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу вазифанинг амалга оширилишига алоҳида эътибор қаратаётгани туфайли мамлакатимизда болалар ва ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича пухта ўйланган тизим шакллантирилган.

Бу борада тумандаги умумтаълим мактабларининг  илғор тажрибали ва жонкуяр педагог-ўқитувчилари  ёш авлодга пухта билим ва таълим-тарбия беришда тинмай меҳнат қилмоқдалар.  

- Мақсадим ёш авлодга замон талаби даражасида пухта билим ва таълим-тарбия бериш-дейди тумандаги 16-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Замира Ҳолиқова.

Мана 24 йилдирки Замира Ҳолиқова болажонларга бошланғич таълим бериш баробарида ёш ҳамкасбларига ҳам касб сир-асрорларини ўргатиб келмоқда.

 

"Хатирчи ҳаёти" газетасидан олинди

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 12.02.2015,   Кўрилган: 790   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.