» » Экологияни асрайлик!

Экологияни асрайлик!

Экологияни асрайлик!   Табиатга муҳаббат - бизга берар саҳоват!

   Шу азиз Ватанни севиш, асраб-авайлаш барчамизнинг бурчимиз. Шундай экан, табиатни асраб-авайлаш, унинг борлиғига зиён етказмай келажак авлодга гўзал қилиб қолдирмоқ даркор.

   Яқинда юқоридаги мавзу юзасидан 18-умумтаълим мактабининг  9-8-синф ўқувчилари ўртасида география фан ойлиги муносабати билан “Экологияни тоза тутиш”, “Ҳудудимиз озодалиги”, “Тоза ичимлик сувини тежаб ишлатиш” деб номланган тадбирлар бўлиб ўтди.

   Бунда адабиётчилар ҳар хил мавзуга доир кўргазмалар, расмлар, саҳна кўринишлари, куй-қўшиқлар тайёрлаб, барча ўқувчилар ва ўқитувчиларни хурсанд этишди.

   Ҳа, бу тинчлик заминимизда  ёшларимиз мукаммал инсон бўлиб етишишга интилмоқда. Биз устозлар ёшларни комиллик сари интилишида кўмакдош бўлишимиз зарур.

   Тадбир сўнгида мактаб маъмурияти томонидан ўқувчиларга эсдалик совғалари топширилди. География фани ўқитувчиларига эса раҳматнома эълон қилинди.

 

Ўғилой АҲМЕДОВА,

18- мактаб ўқитувчиси.

 

"Хатирчи ҳаёти" газетасидан олинди 

 

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 29.09.2014,   Кўрилган: 1009   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.