» » Коронавирус пандемияси даврида - таълим!

Коронавирус пандемияси даврида - таълим!

Коронавирус пандемияси даврида - таълим!

 

Коронавирус пандемияси бутун дунёда таълим олиш тарзини ўзгартириб юборди. Миллионлаб болалар мактабга бормай, уйидан туриб ўқишни давом эттиряпти.

Юртимизга ҳам коронавирус пандемияси кириб келиши сабабли республикамиздаги барча олий таълим муассасалари талабалари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари ҳамда мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари 2020 йилнинг 16 март кунидан бошлаб коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш юзасидан республика махсус комиссияси томонидан қабул қилинган қарорга мувофиқ қўшимча таътил чиқишди.

Олий таълим муассасаларида, умумтаълим мактабларида  ҳамда мактабгача таълим муассасаларида таътил қилиниши ушбу таълим муассасаларида санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш ҳамда талабаларнинг, ўқувчи ва ўқитувчиларнинг, тарбияланувчи ва тарбиячиларнинг соғлиғини ҳимоялаш мақсадида эълон қилинганлиги шубҳасиз ҳаммамизга маълум.

Шу билан бирга, талабалар, ўқувчилар таътил пайтида билим олишлари учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси таркибидаги телекомпаниялар билан ҳамкорликда телевизион видеодарс машғулотларини тайёрлаш ва уни тасвирга олиш бўйича соҳа ходимларидан иборат ташкилий-ижодий гуруҳ томонидан ўқув дастурларида режалаштирилган дарс машғулотларини телевизион эфирга узатиш учун видеодарслар тасвирга олиниб, эфир вақтлари ажратилган ҳолда жорий йилнинг 30 март кунидан бошлаб Олий ва Халқ таълими вазирлигининг ижтимоий тармоқларидаги каналлар ва расмий веб-сайтларида, электрон ахборот порталлари (onlain maktab) орқали ҳам намойиш этиб борилмоқда.

Ёшларнинг пандемия даврида билим олишини ташкил этиш бўйича Ўзбекистоннинг хатти-ҳаракатларини ЮНЕСКО, ЮНИСЕФ, Жаҳон банки каби қатор халқаро ташкилотлар юқори эътироф этди. 

Таъкидлаш жоизки, видеодарсларни сифатини ошириб бориш бўйича соҳа ходимлари томонидан мунтазам амалий ишлар амалга ошириб келинмоқда. Ўқувчилар ва уларнинг ота-оналари уйда вақтини самарали ўтказиш учун “онлайн-мактаб” каналлари орқали қўшимча равишда психологлар маслаҳати, оддий тўгараклар, тарбия ҳамда тил ўргатишга қаратилган мультфильмлар ҳам йўлга қўйилган. 

Шу билан биргаликда, ўқитувчи, ўқувчи ва уларнинг ота-оналари орасида китоб ўқишни тарғиб қилиш мақсадида  kitob.uz портали ва унинг мобил иловаси орқали 1,5 мингдан ортиқ электрон ва аудиокитобларни ўқиш ҳамда эшитиш имконияти яратилган. 

Аброр Сатторов

 

 

Хатирчи туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси 

Муаллиф:admin,  Кушилган сана: 22.04.2020,   Кўрилган: 22   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.