» » ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК ТИЗИМЛИ ТАРЗДА РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИК ТИЗИМЛИ ТАРЗДА РИВОЖЛАНТИРИЛАДИ

 

Мамлакатимизда кейинги йилларда аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш, оилавий тадбиркорликни  қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг бизнес ғояларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш борасида муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Оилавий тадбиркорликни мамлакатимизда янги поғонага кўтариш ва унинг ижросини таъминлаш борасида туманимизда ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, туманда 2020 йилнинг 23 август ҳолатига:

<!--[if !supportLists]-->·      -  <!--[endif]-->янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектлари сони  518 тани ташкил этиб, шундан:

<!--[if !supportLists]-->·     -   <!--[endif]-->120 та йирик корхоналар;

<!--[if !supportLists]-->·     -    <!--[endif]-->97 та микрофирмалар;

<!--[if !supportLists]-->·     -   <!--[endif]-->194 та оилавий корхоналар;

<!--[if !supportLists]-->·    -  203 та якка тартибдаги тадбиркорлар;

 

<!--[if !supportLists]-->·      -  <!--[endif]-->24 та бошқа субъектлар ташкил этилди.

Бунинг натижасида аҳолининг ишсиз қатламини иш билан таъминлашда ҳам ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Янги ташкил этилган тадбиркорлик субъектларида иш билан таъминланганлар сони 2218 нафарни ташкил этмоқда.

Бу ўзгаришларнинг аксарияти бизнес лойиҳалар учун имтиёзли кредитлар ажратилаётганлиги ва тадбиркорларга кенг имтиёзлар берилаётганлиги билан изоҳланади. 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида жами 9,980 млн сўм имтиёзли банк кредитлари ажратилганлиги ҳам аҳолига яратилаётган кенг имкониятлардан дарак бериб турибди.

Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш йўналишидаги ишлар келгусида ҳам тизимли тарзда давом эттирилади.

                                                                 

                                     Хатирчи туман молия бўлими ходими  С.Бахронов 

 

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 25.08.2020,   Ko‘rilgan: 113   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.