» » » Фуқаролар йиғинларининг фаолияти рейтинг асосида баҳоланади

Фуқаролар йиғинларининг фаолияти рейтинг асосида баҳоланади

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14 август №485 сонли “Фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизимини такомиллаштириш тўғрисида” қарори қабул қилинди. 

 

Қарорда фуқаролар йиғини раисининг тўртта ўринбосари лавозимлари, шунингдек, фуқаролар йиғинининг олтита комиссияси ҳамда “Маҳалла посбони” жамоатчилик тузилмаси тугатилгани ҳамда фуқаролар йиғини раисининг учта ўринбосари, иккита маслаҳатчиси ва битта мутахассис лавозимлари киритилгани, фуқаролар йиғинининг иккита янги комиссияси ташкил этилгани белгиланди.

 

Мазкур қарорга кўра, фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг рейтинг тизими тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Унда, фуқаролар йиғинлари фаолиятини рейтинг баҳолашнинг умумий асослари;

 

фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари ва методикаси;

 

фуқаролар йиғинлари фаолиятини рейтинг баҳолашнинг шаффоф тартиби;

 

рейтинг баҳолаш натижалари бўйича фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларни рағбатлантириш тартиби қайд этилган. 

 

Шунингдек қарорда вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар ва туман (шаҳар) бўлинмаларининг сўровига мувофиқ мазкур қарор билан тасдиқланган низомда назарда тутилган маълумотларни тақдим этиш, бунда маълумотларнинг асослангани, ишончлилиги ва белгиланган муддатда тақдим этилиши учун маълумотни киритаётган идораларнинг биринчи раҳбарларига шахсий жавобгарлик юклатилди.

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари рейтинг баҳолаш натижалари бўйича фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларни рағбатлантириш учун зарур бўлган маблағларни маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозини ошириб бажариш ҳисобидан ажратиш белгиланди. 

 

Йил якуни натижалари бўйича “намунали” деб топилган фуқаролар йиғинлари ходимлари ва жамоатчилик асосида фаолият юритаётган шахсларга республика ҳудудидаги санаторийлардан бирида соғлигини тиклаш учун бир маротабалик бепул йўлланма бериш амалиёти сақлаб қолингани қайд этилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:

 

2020 йил 1 декабрга қадар фуқаролар йиғинлари фаолияти самарадорлигини рейтинг баҳолаш тизимини олиб борувчи автоматлаштирилган веб-порталнинг техник-лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш, 2021 йилнинг 1 майидан веб-портални ишга тушириш белгиланди.

 

 

Muallif:admin,  Qo‘shilgan sana: 22.08.2020,   Ko‘rilgan: 86   Chop etish
Siz maqolada xatoni uchratgan bo‘lsangiz, unda xato matnni belgilab, CTRL + ENTER tugmasini bosing va sayt ma'muriga xabarnoma jo‘nating.