» » » Тадбиркорлик субъектлари диққатига

Тадбиркорлик субъектлари диққатига

Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш борасида қулайликлар яратилмоқда.

 

         Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш тартиб ва тамойилларини соддалаштириш натижасида ушбу соҳа вакиллари учун кўплаб қулайликлар яратилмокда.

         Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги “Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-4455-сон Фармони қабул қилинган эди.

         Ушбу Фармон ижросини таъминлаш мақсадида, айни пайтда қонун ҳужжатларига рўйхатдан ўтказиш тизимини соддалаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

         Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 14 ноябрдаги “Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисида низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ПҚ-2066-сонли қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 ноябрдаги “Тадбиркорлик субъектларини Интернет тармоғи орқали давлат рўйхатидан ўтказиш механизмини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 312-сонли қарори қабул қилинди.

         Ушбу қарорларга асосан, 2014 йил 1 январдан бошлаб тадбиркорлик субъектларини юридик шахс сифатида, якка тадбиркорни ҳамда юридик шахс бўлмаган деҳқон хўжаликларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ҳамда бир вақтнинг ўзида рухсат берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш учун рўйхатдан ўтказувчи органга ариза берувчи интернет тармоғи орқали ҳам ариза-хабарномани ва тегишли ҳужжатларни тақдим этиши мумкинлиги белгиланди.

         Шунингдек, рўйхатдан ўтказувчи орган тадбиркорлик субъектига реал вақт режимида Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат статистика қўмитасининг Интернет тармоғидаги тегишли идоравий сайтларидан фойдаланган ҳолда олинган СТИР ва ОКПО кодларини бериши, электрон шаклда тадбиркорлик субъектларига тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатдан ўтказувчи орган ваколатли шахсининг электрон рақамли имзоси билан имзоланиши ва бунда мурожаат этувчи ўзининг сўровномаси бўйича қоғозда расмийлаштирилган тегишли ҳужжатларни ўзи келган ҳолда ёки почта алоқаси орқали ҳам олиш ҳуқуқига эга эканлиги белгилаб қўйилди.

         Бундан ташқари, давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган гувоҳнома ўрнига тадбиркорлик субъектининг аризасига кўра унинг тикланган нусхаси, шу жумладан электрон шаклдаги дубликати тақдим қилиниши, бунда давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида электрон шаклда аввал берилган гувоҳнома ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши белгилаб қўйилди.

         Ушбу ўзгартириш ва қўшимчалар натижасида тадбиркорлик субъектларига рўйхатдан ўтказиш борасида янада кенг қулайликлар яратилди.

 

Туман ҳокимлиги ҳузуридаги  Тадбиркорлик

 субъектларини рўйхатдан  ўтказиш инспекцияси

 бошлиғи  Қ.Худоёров

Мурожаат учун телефон: (8436) 545- 28-84

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 26.09.2014,   Кўрилган: 742   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.