» » Ҳисоботлар энди электрон шаклда

Ҳисоботлар энди электрон шаклда

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012-йил 16-июлдаги “Статистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора- тадбирлари тўғрисида”ги  Фармонига мувофиқ, 2014-йилнинг охирига қадар барча тадбиркорлик субъектлари томонидан статистик хисоботларни топширишнинг электрон тизимига тўла ҳажмда ўтказилиши лозимлиги белгиланган.

Шу муносабат билан 2015-йилдан бошлаб давлат статистика органлари томонидан барча давлат статистика ҳисоботлари тўлиқ электрон шаклда қабул қилинади ҳамда ҳисобот топширувчи субъектлардан молиявий ҳисобот шаклларини (1-шакл, 2-шакл, 4-шакл, 5-шакл) талаб қилиш қатъиян ман этилади.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014-йил 29-декабрдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган “2015-йил учун давлат статистика ишлари Дастури”га мувофиқ, Давлат солиқ қўмитаси томонидан корхона ва ташкилотлар молиявий ҳисоботининг алоҳида кўрсатгичлари тўғрисидаги маълумотлар йилда икки марта давлат статистика органларига тақдим этилади.

Мазкур маълумотлар давлат статистика органлари томонидан корхона ва ташкилотларнинг давлат статистика ҳисоботларидаги тегишли кўрсатгичлар билан солиштирилади ҳамда тафовут аниқланганда ҳисобот топширувчи субъектга нисбатан қонунчиликда белгиланган чоралар кўрилади.

 

Туман статистика бўлими

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 29.01.2015,   Кўрилган: 601   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.