Йил сарҳисоби

Бугунги кунда Хатирчи туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижроия аппаратида 6 нафар ходим фаолият кўрсатмоқда. Жамият таркибида 100 дан ортиқ таянч гуруҳлари ташкил этилган бўлиб, уларнинг таркибига 5176 нафар аъзолар бирлашган.

Йил давомида Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги  Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002-йил 28- ноябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ва қонуности ҳужжатлари ижросини таъминлаш ҳамда тарғибот-ташвиқот қилиш мақсадида 15 маротаба турли йўналишларда ўқув- амалий семинарлар, 28 маротаба турли мавзуларда давра суҳбатлари ташкил қилинди. Оммавий ахборот воситаларида 47 марта чиқишлар қилиниб, уларнинг 4 таси телевидениеда, 43 таси республика, вилоят ва туман газеталарида амалга оширилди.

Туман аҳолиси ўртасида “GM O`zbekiston” ЁАЖнинг расмий дилерлари томонидан автотранспорт воситаларини етказиб бериш (сотиш)да истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари таъминланиши ҳолатлари ҳамда туман фуқароларига биометрик фуқаролик паспортлари беришда фуқароларга яратилган шарт-шароитларга оид жамоат фикрини ўрганиш бўйича сўровномалар ўтказилди.

Шунингдек, туман аҳолисига савдо, транспорт, умумий овқатланиш соҳасидаги хизматлар, ичимлик суви, табиий газ таъминоти бўйича 7 маротаба кузатув-ўрганишлар ўтказилди.

Жамиятимиз тизимида “Ҳуқуқий маслаҳат” маркази ва “Ишонч телефони” хизмати доимий равишда ишлаши таъминланиб келинмоқда.

2014-йил давомида жамиятимизга туман фуқаролари томонидан 91 та ариза ва шикоятлар келиб тушган бўлиб, уларнинг 65 таси ёзма ва 26 таси “Ишонч телефони” орқали ёки оғзаки мурожаатлар ва “Ҳуқуқий маслаҳат” марказига тушган мурожаатлардир. Ариза, шикоят ва мурожаатларнинг 89 таси тўлиқ ижобий қаноатлантирилди. Мурожаатларни ўрганиш натижасида истеъмолчиларимиз фойдасига 28561194 сўм маблағ қайтарилди.

 Шунингдек, 2 та ариза Хатирчи туман ИИБга юборилди. Жамият ҳузуридаги “Ҳуқуқий маслаҳат” марказига 4 нафар фуқародан турли мавзуларда мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мурожаат қилган фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, уларга тегишлича ёзма жавоблар юборилди.

Жамиятимиз ходимлари 2015-йилда ҳам истеъмолчилар ҳуқуқлари бўйича қонунчилик асосларини ва “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш Концепцияси”даги “Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш” йўналиши бўйича ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг мамлакатимизни 2014- йилда ижтимоий- иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015- йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган долзарб вазифалар ижросини таъминлаш йўлида ўз фаолиятларини изчил давом эттираверади.

 

Хатирчи туман Истеъмолчилар

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти

Муаллиф:info,  Кушилган сана: 29.01.2015,   Кўрилган: 604   Чоп этиш
Агарда Сиз мақолада хатони учратган бўлсангиз, унда хато матнни белгилаб, CTRL + ENTER тугмасини босинг ва сайт маъмурига хабарнома жўнатинг.